Табиатнинг ифлосланиши дунёдаги энг долзарб муаммога айланмоқда. Одамлар шаффоф сув, тоза ҳаво ва фойдали озиқ-овқат ҳақида қайғурмай қўйишди. Айни дамда ягона аҳамиятга эга нарса — пуллар. 

Афсуски, кимёвий чиқиндиларни тежаш мақсадида айрим саноат корхоналари дунёдаги асосий дарёларни тобора ҳалокат ёқасига олиб келмоқда. Ана шундай дарёларнинг ўнталиги билан сизларни таништирамиз. 
 

Цинтарум, Индонезия

Танишинг, дунёдаги энг ифлос дарё. Маҳаллий аҳоли (Цинтарум қирғоғида тахминан 5 миллион киши яшайди) барча маиший чиқиндиларни сувга ташлайди. Ифлосланган ҳовуз ҳар йили 50 минг кишининг умрига зомин бўлади. Дарёда эса олти миллион тоннага яқин чиқиндилар сузиб юради. 

 

Хан, Хитой 

Саноат корхоналари Хан дарёси сувларини ҳақиқий балчиққа айлантирди. Дарёнинг бутун юзаси қалин сув ўтлари билан қопланган. 

 

Ямуна, Ҳиндистон

Нью-Деҳлидаги катта мегаполис Ямуна дарёсидан асосий ичимлик суви манбаи сифатида фойдаланади. Шунингдек, канализация қувурлари ҳам шу дарёга уланган экан: бундан кўриниб турибдики, ҳиндлар кир ва тозалик мантиғига яхши тушунишмайди. 


Миссисипи, АҚШ

Буюк Миссисипи ҳар доим АҚШнинг энг асосий дарёси ҳисобланган. Бу эса инсон кимё билан шуғулланмасидан аввал мамлакатдаги энг тоза сув ҳисобланган. Ҳозирда дарё сувига тушиш ҳаёт учун жуда хавфли: биргина 2015 йилнинг ўзида Американинг бир неча йирик компаниялари бу ерга 13 миллион тоннага заҳарли чиқиндиларни оқизиб юборган.

 

Хуанпу, Хитой

2013 йилда шанхайлик фермерлар Хуанпуга 16 мингдан ортиқ чўчқа жасадларини ташлаб юборишади ва бу катта можарога сабаб бўлади. Дарё Шанхай учун асосий ичимлик суви манбаига айланиб қолмоқда, бироқ заводлар ва фабрикалар барибир ҳам унга заҳарли кимёвий моддаларни ташлашади.

 

Нигер, Нигерия

Нигерия нефтининг катта қисми Нигер дарёсига келиб қўшилади. Ҳар йили мамлакат ҳукуматининг тўлиқ тасдиғи билан дарёга 250 минг баррел нефть қуйилади. Бу эса чинакам экологик ҳалокатга олиб келди. 

 

Пасиг, Филиппин

Пасиг соҳили атрофида турувчи филиппинликлар кўприклар ва сувдан кечиб ўтиш ҳақида қайғуришмаса ҳам бўлади: дарё ўрнига у ерда ҳақиқий чиқинди оқади. Тасаввур қилинг, бу ерга ҳар куни 1500 тонна маиший чиқиндилар ташланади. 

 

Ганга, Ҳиндистон

Илоҳий Ганганинг суви шу қадар ифлоски, бу ерда ҳаттоки, сигирлар ҳам чўмилишга қўрқишади. Диний маросимлар, кимёвий чиқиндилар, дафн маросимлари — Ганга учун айни муддао. Ҳиндларни эса дарёнинг кирлиги сира хавотирга солмайди: сигирлардан фарқли равишда одамлар ҳеч қандай қўрқувсиз дарёда таҳорат қилишади ва ичимлик сувини олишади. 

 

Цзинхе, Хитой

Маҳаллий аҳолидан ҳеч ким эндиликда дарёнинг расмий номини жиддий қабул қилмайди. Қачонлардир шаҳардаги фабрика бу ерга барча бўёқ моддаларидан иборат заҳарли чиқиндиларни ташлай бошлаган ва хитойликлар учун у қонли дарёга айланган. 

 

Матанса-Риачуэло, Аргентина

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Аргентинанинг Матанса-Риачуэло дарёси қирғоғида яшовчи аҳоли бошқа инсонларга нисбатан саратонга икки карра кўпроқ чалинади. Албатта, бунга бахтсизликни асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин, бироқ дарёга тўртта энг йирик компания чиқиндилари оқиб келиши ҳам касалликни келтириб чиқаради.