Чехия президенти Милош Земаннинг ҳикоя қилишича, америкалик хакерлар унинг Лана қасридаги қароргоҳида бўлган шахсий компьютерини бузиб, унда тақиқланган беҳаё сайтларнинг материалларини жойлаштиришган. У бу ҳақда Frekvence-1 биан ўтказган суҳбатида сўзлаб берган.

«Бир йиллар аввал, мен Лана қасрида эдим ва кимдир компьютеримга болалар билан боғлиқ беҳаё сайтлар суратларини жойлабди», — деган Земан.

Президентнинг сўзларига кўра, у Прага шаҳар мутахассисларига мурожаат қилган. Улар АҚШнинг Алабама штатида жойлашган хакерлар ҳужум қилганини айтишган. Земаннинг сўзларига кўра, шу сабабли, у жиноятчиларни жавобгарликка торта олмаяпти. Шу билан бирга, хакерлар воситачи орқали ҳаракат қилганлари ҳам инкор этилмаяпти.