Аналитикларнинг фикрича, Американинг Apple корпорацияси Disney студиясини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Wall Street Journal маълумотига асосланиб, Business Insider хабар бермоқда.

Аналитикларнинг прогнозига кўра, Apple корпорацияси ушбу киностудияни сотиб олиш учун 200 миллиард доллар миқдоридаги эркин суммани мазкур ишга йўналтиришлари эҳтимоли мавжуд.

RBC компанияси аналитиги Стивен Кэхолнинг фикрича, бу инвестиция жуда омадли бўлиши мумкин. Чунки  Disney томонидан сўнгги бор ишланган “Муз юрак” фильми компания тарихи давомида ишланган мульткартиналар орасида энг кассабопи бўлган.