Хитойнинг Tencent холдинги Tesla компаниясининг 5 фоизини деярли 1,8 млрд долларга сотиб олди. Бу ҳақда Tencent компанияси АҚШнинг қимматбаҳо қоғоз ва биржа бўйича комиссияси учун берган баёнотида маълум қилган. 

Ҳужжатларга кўра, Tencent 2017 йилнинг март ойида Teslaнинг қимматли қоғозларини сотиб олган. Шартнома якуни бўйича Хитой холдинги Tesla раҳбари Элон Маск (21 фоиз) ҳамда Fidelity, Baillie Gifford ва T. Rowe Price инвестицион компаниялардан кейинги ўринда автомобил ишлаб чиқарувчининг энг йирик акционерига айланди. 

Tencent вакили шартномани изоҳлар экан, Teslaни «янги технологиялар етакчиси», Маскни эса «иштиёқ, олдиндан кўра олиш ва лойиҳаларни бирлаштиришга қодир классик тадбиркор», деб атади. 

«Бизнинг ютуғимиз капиталга эга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тажрибаси билан қисман боғлиқ», — дея қўшимча қилади Tencent компанияси. 

Tesla бу борада ортиқча изоҳ бермади. Шартнома жараё1нида автомобил ишлаб чиқарувчининг акциялари ошган— уларнинг қиймати 2,8 фоизга ўсган ва бир дона учун 277,8 долларни ташкил этган. 2017 йил бошидан бери компания акцияси 26 фоизга ошган, деб ёзади WSJ. 

Айни дамда Tesla қарзи2 млрд доллардан ошади, компания уни 2018 йил давомида қайтариши лозим.