Австралияда 3D-принтер ёрдамида ноёб, 1914 йилда ишлаб чиқарилган Delage Type-S пойга автомобилини қайта тиклашнинг уддасидан чиқишди. У шу кунгача сақланиб қолинган ягона нусхадан кўчирилган. Бу ҳақда ABC.net.au ёзмоқда. 

Франциянинг Delage компаниясига 1905 йилда асос солинган ҳамда Биринчи жаҳон урушига қадар автомобиллар ишлаб чиқарган. Шундан сўнг, ўқ-дорилар етказиб бериш билан шуғулланган. 1914 йилда Type-S пойга машинасидан атиги 3 нусха ишлаб чиқилган, улар кейинроқ АҚШга сотилган. 1920 йилда машиналардан бири Австралияга келтирилган, эндиликда унга Мельбурн фуқароси Стюарт Мердок эгалик қилади.

2014 йилда Delage цилиндрлар блоки ёрилган, ноёб машинани таъмирлаш хусусида сўз ўйлаш мумкин эмас эди. Ўшанда янги мотор ишлаб чиқаришга қарор қилинди. Бунинг учун двигатель «скан» қилинди, рақамлаштирилди ҳамда уч ҳадли модели ясалди. Ундан қумли қолип ясалди. Унга янги цилиндрлар блоки қуйилди. 

Натижа кўнгилдагидек бўлди, дейиш мумкин. Двигатель муаммосиз юрди. Стюарт Мердок эса автомобилда сайр қилишда давом этмоқда.