Англия премьер-лигасининг январь ойидаги энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббийи номлари маълум бўлди.

Ой футболчиси
«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англияда март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Бельгиялик футболчи март ойида АПЛ доирасидаги учрашувларда жами тўртта гол киритгани учун мазкур совринга лойиқ кўрилди.

Ойнинг энг яхшиси бўлиш учун Лукакудан ташқари Кинг («Борнмут»), Канте («Челси»), Деле Алли («Тоттенҳэм»), Жейми Варди («Лестер») ва Уилфрид Заа («Кристал Пелас») ҳам муаллифлик қилганди.

Ой мураббийи
«Борнмут» бош мураббийи Эдди Ҳау Англия чемпионатининг март ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Март ойида «Борнмут» Ҳау қўл остида учта учрашув ўтказган бўлиб, «Вест Ҳэм» ва «Суонси» жамоаларига қарши ўйинларда ғалаба, «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда дуранг қайд этилди.

Ҳозирда «Борнмут» АПЛнинг 11-ўрнида бормоқда.

Ой мураббийи бўлиш учун Ҳаудан ташқари Крейг Шекспир («Лестер»), Сэм Эллардайс («Кристал Пелас»), Антонио Конте («Челси»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Юрген Клопп («Ливерпуль») ҳам даъвогарлик қилишганди.