«Бургер Кинг» тез овқатланиш ресторанлар тармоғи хўрандаларга воппер (гамбургер тури) таъмли тиш пастаси таклиф қилинган роликни тақдим этди. Видео компаниянинг Франциядаги бўлими YouTube-каналида намойиш қилинган. 

Роликда компания "фаол воппер-экстрактли тиш пастаси"ни ишлаб чиққани таъкидланади. Видеодаги бош қаҳрамон «Бургер Кинг» таомларининг мазасини жуда яхши кўриши ва унинг таъмини сақлаб қолишни исташи, шу боис тишларини ювмаслигини айтади. Икки ҳафта давомида тиш чёткасидан воз кечганидан кейин хотини уни ташлаб кетади, бироқ бургер таъмли тиш пастаси уни қайтаришга ёрдам беради. 

Mashable нашрида таъкидланишича, компания шу тариқа 1 апрелни нишонлашга тайёргарлик кўраётган бўлиши ҳам мумкин.