WikiLeaks сайти АҚШ Марказий разведка бошқармасига қарашли махфий ҳужжатларнинг янги қисмини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг твиттердаги саҳифасида хабар берилди.

Сайтда кўрсатилишича, Marble («Мармар») деб белгиланган ҳужжатларнинг янги қисми шу номдаги махфий дастур чиқувчи коди 676 файлидан иборат.

WikiLeaks’нинг маълум қилишича, Marble дастури МРБ зарарли дастурлари матн қисмларини яширади, бундан эса айнан шу маҳкама вирус яратиш ёки хакерлик ҳужуми ортида турганини тушуниш мумкин экан.

Шу билан бирга, дастур фақатгина маълумотларни яшириш учун қўлланилади ва ўзида бузиб кириш ёки дастурий таъминот камчилиги топиш бўйича имкониятларга эга эмас.