Ҳалима энам аллаларидан Аҳмад қачон ўлганигача. Кореяга ишчилар керакми ёки профессорлар?

Ўзбекистон 02 Апрель 2017 56319

1 апрель куни ўн минглаб ўзбекистонликлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида Бандликка рухсат бериш тизимида имтиҳон қилинди.

Ижтимоий тармоқлар Жанубий Кореяга ишлаш учун бориш истагида бўлган ўзбекистонликлар Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан ўтиб бўлмас тўсиқларга дуч келаётгани туфайли норозилик оҳангидаги муносабат билан тўлиб-тошди.

Имтиҳонда иштирок этган юзлаб манбаларнинг гувоҳлик беришича, бу жараён ҳар қандай мантиққа зид кечган. Қоидага кўра, корейс тилидан билим даражани аниқлаш учун корейс тилидан савол-жавоб бўлиши керак бўлган ўринда, ўзбек тилида тарих, адабиёт, она тили, кимё, физика, ҳуқуқ, география, биология каби фанлардан бир-биридан мураккаб, бир-биридан мантиқсиз ва кулгили, чала-ярим саволлар берила бошланган. 20та савол учун 10 дақиқа берилган бўлса, бу вақт саволлар бўйича тенг тақсимланмаган. Айрим саволларга 45 сония, баъзиларига 10 сония вақт берилган. Қуйида ижтимоий тармоқда тарқалган шундай намуналар ва бунга муносабатлар келтирилади.

Жанубий Кореяга ишлаш учун кетаётган кишилардан олий ўқув юртларига кириш вақтида абитуриентларга бериладиган саволлардан ҳам мураккаброқ саволлар берилган. Хусусан, улардан "Сирдарё вилояти аҳолисининг қанча қисми чучук сув ичиши", "Мўғул хони Хитойда қачон қайси сулолага асос солганию", "Митти юлдуз" китоби кимники экани, "Ҳалима энам аллалари" шеърий тўплами муаллифи кимлигию, "Чустда қачон қўзғалон бўлгани"дан тортиб, қайсидир Аҳмад қачон вафот этганигача сўралган.

"Кореяга ишлашга келаётган одамга соч ҳақида ёзилган шеърнинг нима алоқаси бор экан?", дея ҳайронлигини билдирган твиттер фойдаланувчиларидан бири.

Ўзи Кореяда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўзбекистонлик "бундай бемаъни саволлар билан одамларни қийнашаётганида Жанубий Кореяга бошқа давлатлардан одамлар ёпирилиб келиб ишлашаётгани" ҳақида эслатиб ўтади.

Унга қўшилган бошқа твиттер фойдаланувчиси "Менимча Кореяга оддий ишчи эмас, бўлажак сенаторлар керак" дея киноя қилади.

"Кореяга ишчилар керакми ёки профессорлар?", дея хитоб қилинади яна бир аккаунтда.

Бундан ташқари, саволлар тузилишида кўпдан-кўп хатоликларга йўл қўйилган. Тест саволлари имловий хатоликлар, сўз жумлалари тушиб қолиши ва келтирилган жавоблар вариантларида тўғри жавобнинг ўзи йўқлиги шулар жумласидандир. Қуйида мисоллар келтирилган:
Савол: Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъмин.......
Жавоблар:
1.        3      67
2.        3      65
3.        3      61
4.        3      6

Аввало савол тўлиқ эмас. Юқоридаги сўзлар конституциянинг 60-моддасида келтирилган. Бу эса жавоб вариантида йўқ.

Савол: Аҳмад нечанчи йилда вафот этган? 
Жавоблар:
1.        86
2.        862
3.        865
4.        864

Қайси Аҳмад? У кимлигини билиб бўлмайди. Қолаверса, жавобларнинг биринчисида битта сон тушиб қолган.

Савол: III боб нечта моддадан иборат? 
1.         3
2.         4
3.         29
4.         5

Гап ниманинг неча бобдан иборатлигига аниқлик киритилмаган. Бу савол қаршисидаги киши гап нима ҳақида кетаётганини англай олмайди.  Бу ўринда Конституция, Меҳнат, Жиноят ёки бошқа кодекслардан қай бирини тушуниш керак бўлади? Агар конституция деб тушунилса, III боб 2 моддадан иборат: 15-16 моддалар. Лекин жавоб вариантида 2 рақами йўқ. Бу вазиятда тест ечаётган инсон нима қилиши керак? 

Сайт ўқувчиси куюниб мактуб ёзади.
"Асабинг бузилади... Тест тузувчилар шунчалик эътиборсизми ёки оми? Сўзнинг маъно-мазмунини билмайдиган инсонлар?... Яхши ниятлар билан қилинган хатти-ҳаракатларинг, ушбу имтиҳонга ажратган қимматли вақтинг, соғлигинг, асабинг айрим масъулиятсиз кишилар туфайли беҳудага сарф бўлса? Улар юзлаб, минглаб фуқароларнинг устидан кулиш, калака қилиш, имтиҳондан йиқитиш мақсадида ўтиришибдими? Уларни тартибга келтирадиган, назорат қиладиган мутасадди ташкилот ёки раҳбар бормикин?

Ҳурматли таҳририят ходимлари! Ушбу мактубимни яқин инсонларим, танишларим (барча имтиҳонда ушбу муаммога дуч келган фуқаролар десам қарши бўлишмаса керак) номидан таъсирланиб ёзмоқдаман. Кун.uz сайти ҳозирги кунда юртимизда №1 ахборот портали десам адашмаган бўламан. Аҳоли ушбу сайт орқали энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлмоқда. Сизлардан илтимос, ушбу кузатилган ҳолатларни ёритинг ва ноҳақликларга барҳам беришда амалий ёрдам кўрсатинг. Олдиндан раҳмат", дейди шикоятчи.

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар