«Шальке» клубининг Эрвин лақабли рамзи Рур дербисини («Боруссия»Д га қарши, 1:1) бошқариб борган Феликс Цвайер бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига қизил карточка кўрсатди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам дортмундликлар дарвозаси томон пенальти белгиламади ва бу кескин норозиликларга сабаб бўлди.

Ҳакам ўйинни якунлагач, иккала жамоа футболчилари вазиятни муҳокама қилиш учун уни ўраб олишганди. Шу пайти майдонга тушиб келган клуб рамзи ҳакамнинг қизил карточкасини тортиб олди ва дарҳол уни ҳакамнинг ўзига кўрсатди.

Эндиликда бу воқеа Германия футбол Иттифоқи томонидан кўриб чиқилиши мумкин.