Рассом Энди Уорхол томонидан ишланган Мао Цзэдонгнинг портрети Ҳонгконгдаги очиқ савдоларда 12,7 миллион АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда Sotheby’s кимошди савдо уйи сайтида маълум қилинди.

Аввалига очиқ савдо ташкилотчилари портретни 11,6-15,5 миллион долларга сотишни мўлжаллашганди. Якунда бу амалга ошди.

Портрет 1973 йилда ишланган. Полотнонинг ўлчамлари 127 га 106,6 сантиметрни ташкил этади. У ипак графикаси техникаси ёрдамида акрил бўёқларида яратилган.