LG Electronics компанияси Москвадаги Lotte меҳмонхонасида 2017 йилдаги техника модел қаторини тақдим этди. Улар орасида ноёб OLED-телевизорлар, диагонали 43дан 86 дюймгача бўлган SUPER UHD, UHD ва FHD телевизорлари бор. Аудио маҳсулотлардан эса DJ-эффектларга эга бўлган X-Boom суперкучли минитизимлар, янгиланган саундбарлар ва симсиз портатив колонкалар тақдим этилди. Бундан ташқари, янги мониторлар ҳам намойиш этилди. Уларнинг орасида букилган экранга эга 38 дюймлик UltraWide, 4K ва 5К янги моделлари, лазерли проектор бор.

LG’нинг OLED ва ULTRA HD телевизорлари: Тасвир ва товуш уйғунлиги

LG’нинг 2017 йилдаги OLED телевизорлари Dolby Vision (СБ) HDR-технологияга эга бўлиб, бу орқали ажойиб ёрқинлик, қарама-қаршилик ва бойитилган рангларга эга бўлиш мумкин. Томошабин шунинг ёрдамида томоша қилинган маҳсулотдан бутунлай янгича таассурот олади.

Описание: Описание: C:\Users\nigora.pulatova.LGE\Desktop\Новая папка\006.jpg

LG компанияси 4К телевизорларнинг SUPER UHD сегментида Nano Cell замонавий технологиясига эга моделларни ҳам тақдим этди. У яхшиланган деталлаштириш, ранглар аниқлиги ва кўриш бурчакларининг кенглиги туфайли ҳақиқатга жуда яқин тасвир билан таъминлаб беради. СК-телевизорлар бозорининг ривожланиши кенгайтирилган ҳамда миллиардлаб рангларга эга бўлган ранг гаммаси атрофида жисплашган. LG’нинг SUPER UHD телевизорлари СК панелдаги нано-зарраларга бириктирилган дисплейдан фойдаланади. Бу ранг узатишнинг юқори аниқлиги ва тасвирнинг ажойиб сифатига эришиш имконини берди.

 

LG’нинг янги SUPER UHD телевизорларида ажойиб товуш тизими ўрнатилган бўлиб, у профессионал товуш қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиларидан бири harman / kardon®’дан «Товуш чиқаришнинг олий сифати» сертификатини олган.

LG’нинг 2017 йилдаги барча янги моделдаги телевизорлари webOS 3.5 яхшиланган дастурий тизимида ишлайди.

LG’дан саундбарлар: Ўзгача услубга эга бўлган корпусдаги иммерсив товуш

LG SJ9 саундбари Dolby Atmos® технологиясида ишлайди, у товуш объектларини уч ўлчовли бўшлиқда аниқлик билан жойлаштириш ва ўзгартириш имконини беради. Бунда ҳаттоки томошабин боши устидаги қисм ҳам қамраб олади. Бундан ташқари, янги саундбарлар FLAC, WAV ва ALAC каби юқори сифат шаклларида рақамли файлларни тақдим этиши мумкин. Сиз ўзингизни худди студияда ёзилаётган товушни эшитаётганингиздек ҳис этасиз. Шунингдек янги саундбарлар 4К тасвирни телевизорга сифатни йўқотмай туриб бериш имконига эга.

LG PJ9 ажойиб BLUETOOTH-колонкаси

LG PJ9 колонкаси симсиз сабвуфер устида жойлашган бўлиб, ажойиб визуал эффектни беради. Модель 360 даражали товуш ҳажми билан таъминлаб беради ҳамда тўхтовсиз 10 соат давомида ишлашга мўлжалланган.

Описание: Описание: C:\Users\nigora.pulatova.LGE\Desktop\Новая папка\006.jpg

LGдан янги мониторлар ва проекторлар: Сифатли тасвир ва инновацион технологиялар

LG Electronics IT-қарорлари 38 даражали эгилувчан экран ва QHD+ кенгликка эга UltraWide монитори, профессионаллар талабига жавоб берувчи 5К кенгликка эга мониторлар билан тақдим этилди.

Бундан ташқари, LG стендида LG ProBeam проектори, уй кинотеатри учун жуда ҳам қулай келувчи HF80J модели ҳам тақдим этилган. У юқори технологияли лазер билан жиҳозланган бўлиб, 2 000 люменга қадар бўлган ёруғлик оқимини юзага келтириши мумкин. Бу эса томошабинга видеони ҳаттоки жуда ёруғ бўлган хонада ҳам кўришига тўсқинлик қилмайди. Бу проекторни Bluetooth орқали исталган аудиоқурилмага улаш мумкин, модель Miracast стандартига эга.

Описание: Описание: C:\Users\nigora.pulatova.LGE\Desktop\Новая папка\006.jpg

LG’дан B2B-қарорлар

LG ноёб икки томонлама дисплей Dual-View Flat OLED’нинг 55EH5C моделини намойиш этди. У қалинлиги 9 мм.дан камроқ бўлгани ҳолда ахборот маҳсулотини икки томондан кўрсатиш имконига эга, уни шифтда, деворда ёки столда жойлаштириш мумкин. Экраннинг ҳар икки тарафидаги тасвир ўз ўрнини алмаштириши мумкин ҳамда бунда кўзгули тасвирни узатиш ишга туширилиш имкони бор.

Бундан ташқари, LG 86” ҳажмга эга профессионал дисплейни кўрсатмоқда, у ажойиб шакл ва томонлар нисбатига эга бўлиб, бу уни чакана савдода, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа транспорт марказлари навигация тизимларида, шунингдек, музейлар, савдо ва бизнес-марказларида кенг тарзда қўллашни таъминлайди. B2B маҳсулотлар ичида 49WEC шаффоф экранга эга музлатгич ҳам бор. У чакана савдода маҳсулотга кўпроқ эътиборни жалб эта олади.

Описание: Описание: C:\Users\nigora.pulatova.LGE\Desktop\Новая папка\006.jpg

Реклама ҳуқуқи асосида