Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида Республика ички ишлар идоралари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳафтанинг ҳар пайшанбасини “Профилактика куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан юртимизда, шу жумладан Бухоро вилоятида ҳам барча корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари иштирокида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бухоро ИИБ "Кун.uz"га хабар берди.

Бухоро шаҳар Политехника коллежи ўқувчилари томонидан содир қилинган босқинчилик жинояти Бухоро вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан муҳокама қилинди.

2017 йил 06 апрель куни Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан Бухоро Иқтисодиёт ва банк коллежи биносида А.Фархутдинов ва В.Бажевларнинг Бухоро шаҳар ҳудудида содир қилган босқинчилик жинояти шаҳар ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, таълимни бошқариш органлари, умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллеж ва академик лицей директорлари ва уларнинг ўринбосарлари шунингдек, Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда бошқа мутасаддилар ўртасида А.Фархутдинов ва В.Бажевларнинг ота-оналари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, ушбу мудҳиш жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари кўриб чиқилди ҳамда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида шу каби ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларни олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, 2017 йил 29 март куни кеч соат 21:30 ларда, Бухоро Политехника касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчилари 1998 йилда туғилган, Фархутдинов Альберд Рашидович ва 1997 йилда туғилган Бажев Вадим Дмитриевичлар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, спиртли ичимлик таъсиридан маст ҳолатда ўзганинг мол-мулкини ноқонуний равишда қўлга киритиш мақсадида, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчаси 5/2-уй 22-хонада яшовчи, 1937 йилда туғилган, В.Бажевни бувиси Соловьёва Галина Фёдоровнанинг уйини тақиллатиб, у эшикни очгач уй телефонидан қўнғироқ қилишга рухсат беришини сўраб алдаб, хона ичкарисига киришлари билан фуқаро Г.Соловёвага ҳужум қилиб, қўлларида бўлган “Silver” номли 0,7 литр сиғимли ароқ идиши (бутилька) билан унинг бошига қасддан уриб, ерга йиқилганидан кейин қўл ва оёқлари билан юз ва танасини бошқа жойларига бир неча маротаба қасддан уриб, енгил шикаст етказган ҳолда ҳушидан кетказиб, уйнинг меҳмохонасида турган диван остида бўлган 400.000 сўм нақд пулларни босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан 2017 йил 03 апрель куни А.Фархутдинов ва В.Бажевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлар, тергов ҳаракатлари шаҳар ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Бухоро вилоят ИИБ ҲООБ бошлиғи полковник К.М.Раджабов жиноят содир қилиниши сабабларига таҳлил қилинганида, фуқаролар А.Фархутдинов ва В.Бажевлар Бухоро Политехника касб-ҳунар коллежининг 3-босқичида таҳсил олишлари, аммо В.Бажев дарс машғулотларига кунора қатнашиб туриши, А.Фархутдинов эса дарс машғулотларига умуман қатнашмаслиги, 2015-2016 ўқув йилида мунтазам равишда дарс машғулотларига қатнашмаганлиги учун курсдан қолдирилганлиги, улар жиноятни текин бойлик орттириш мақсадида содир қилганликлари аниқланганлигини йиғилганлар эътиборига етказди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда!