Замонамиз кишилари сенсор технологияларга ўрганиб бормоқда. Ҳамма жойда сенсор: смартфонларимизда, планшетларимизда, ноутбукларда ва ҳатто автомобиллар ойналарида. Бироқ санаб ўтилганларнинг барчасида қаттиқ сенсор экранлар. Эластик сенсор юза бўлганда, нима бўлар эди? Шимолий Каролина университети тадқиқотчилари айнан шундай мослашувчан толалар ишлаб чиқишди. Hi-News шу ҳақида хабар берди.

Ушбу толалар келгусида сенсор технологиялар интеграциясида (масалан, кийимлар ва турли кўчма қурилмаларга) мазкур технологияни қўллаш имконини беради. 

Толалар диаметри инсон соч толасидан қалинроқ, атиги бир неча юз микрон. Ҳар бир тола уч цилиндрдан иборат, улардан бири галлий ва индий суюқ электрик қотишмаси билан тўлдирилган, иккинчиси - фақат учдан икки қисмига, учинчиси эса - учдан бир қисмига тўлган. 

Толага инсон бармоғи тегса, бутун тизим сиғими ўзгаради. Сенсор толалар яратувчиларининг ўз ихтироларидан умидлари катта.