Apple компанияси iPhone’ни ерга тушганидан кейинги оқибатлардан "қутқариши" мумкин бўлган ғилофга патент олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Бурчаклардаги тўртта чиқувчи амортизатор каби кўринишга эга бўлган қурилма смартфон қўлдан чиқиб кетса, ўзига хос ёстиқча вазифасини бажаради. У акселерометр билан жиҳозланган бўлиб, бунда iPhone ҳаракати ўз вақтида пайқалади ҳамда унинг тушиб кетишининг олди олинади.

Аввалроқ смартфонлар учун ўзини ўзи тикловчи шиша яратилгани ҳақида хабар бергандик.