"АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти олдинги президент Барак Обама даврида қабул қилинган бир қатор қонунларнинг бекор қилиниши ортидан Америка солиқ тўловчилари 10 миллиард долларни иқтисод қилишганни ҳисоблаб чиқишган", — деди Оқ уй вакили конфренц-кол доирасида. 

"Ўн битта фармон имзоланди, яна иккитаси имзоланишни кутиб турибди. Америка солиқ тўловчилари 10 миллиард доллар иқтисод қилишди", — дея у яқин орада Обама томонидан қабул қилинган қонунларнинг бекор қилиниши янада интенсив тарзда рўй беришини таъкидлади ва бунга сабаб қилиб апрель ойи сўнгига — Конгресс таътилга чиққунга қадар улгуриб қолиш лозим эканлигини кўрсатиб ўтди. 

Оқ уй вакили, шунингдек, Обама ҳокимият тепасида бўлган даврда 600 га яқин қонун қабул қилингани ва бу солиқ тўловчиларга 7 миллиард доллар зарар келтирганини ҳам таъкидлаб ўтди.