Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал соҳасида замонавий энергосамарали технологиялар жорий қилинмоқда

Жамият 06 Апрель 2017 3975

2013 йилдан Тошкент шаҳрида 3 691 та ноқонуний қўшимча қурилмалар бузилди ва турар-жойлар фасадларининг дастлабки кўринишлари тикланди, хусусан 2013 йилда - 1076 та, 2014 йилда - 702 та, 2015 йилда - 354 та, 2016 йилда - 1559 та. 

Коммунал хизмат сифатини ошириш ва шаҳар аҳолисининг қулай яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси томонидан соҳада замонавий энергосамарали технологияларни жорий қилиш бўйича турли инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Кўп хонадонли уйларнинг зинапояларини қуёш панелларидан ёритиш бўйича пилот лойиҳалари амалга оширилган.

Тошкент шаҳрида жами 10 та кўп хонадонли уйларнинг том қисмида, кўп хонадонли уйларнинг уй ичи зинапояларини ёритиш учун қуёш батареялари ўрнатилди. Жумладан, Миробод тумани Ойбек кўчаси бўйлаб 49-уйда ва Эски Саракўл кўчаси 8-уйда, Сергели тумани, Сергели-6 даҳаси 6-уйда, Учтепа тумани Чилонзор 21 даҳаси 29-уйда, Юнусобод тумани Юнусобод 6 даҳаси 8-уйда, Яккасарой тумани Бошлиқ даҳаси 27-уйда, Шайхонтоҳур тумани М-15 даҳаси 10-уйда, Олмазор тумани Себзор даҳаси 3А-уйда, Ҳамза тумани Лисунова 4-мавзеси 5- ва 10-уйда. 

Умумий қуввати 315 кВт/соат бўлган, Миробод тумани Ойбек кўчаси 9 қаватли 34 хонадонли  42-сонли уйда қуёшли гелиоқурилмали маҳаллий қозонхона ўрнатилди. Маҳаллий қозонхона жиҳозлари "Термостек" МЧЖ (Венгрия) томонидан, қуёшли коллекторлар "Solar city solushion" МЧЖ томонидан ўрнатилган. 

"Тошиссиққуввати" ИЧБ УКнинг иссиқлик энергияси учун харажатлари 4 245 000 сўмни ташкил қилади. Янги маҳаллий қозонхона харажатлари 3 251 304 сўмни ёки ойига 998 696 сўмга кам харажатни ташкил қилди. Бу эса аҳоли учун тарифларнинг пасайишида акс этади. 

2015 йилда "ТТЗ" ва "Югнакий" даҳаларида 54 та янги энергосамарадор маҳаллий қозонхоналар қурилиб, фойдаланишга киритилган. 2015 йилда янги маҳаллий қозонхоналар томонидан 169,9 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилган. Бунда иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда табиий газ истеъмоли 21,5 фоизга ёки 6402 минг метр кубга қисқарди, электроэнергия 43,4 фоизга ёки 3699 кВт/соатга қисқарди ва совуқ сув 46,9 фоизга қисқарди. 

2015 йилнинг май ойидан бошлаб чўғланма лампаларни, энергосамарали ёруғлик диодли лампаларга алмаштириш бўйича аниқ мақсадли ишлар олиб борилмоқда. 

Пойтахтда 439 803 та хонадон мавжуд. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, шаҳар турар-жой фонди хонадонларида фақатгина ёритиш эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмоли 226 ГВт.соат/йилни ташкил қилади. Чўғланма лампаларни, энергосамарали ёруғлик диодли лампаларга режали алмаштириш натижасида аҳолида электр энергиясини 2017 йилда тежаш тахминан 78 млн. кВт.соатни ташкил қилади. 

Кўпроқ янгиликлар