SpaceX компанияси Instagram’да орбитага SES-10 телекоммуникацион геостационар сунъий йўлдошини етказган Falcon 9 ракетасининг биринчи поғонаси қўндирилиши видеосини жойлаштирди. Ракетанинг бу поғонаси 2016 йил апрелда коинотда бўлган. У Халқаро коинот станцияси учун Dragon коинот кемасини орбитага олиб чиққан ва Ерга муваффақиятли қайтарилган. Компания навбатдаги галда ҳам ракетанинг бош деталини Ерга муваффақиятли қайтаришга эришди ва бу билан 6 млн доллар тежаб қолди.

SpaceX ракета учирилиши вақтида унинг биринчи поғонаси қўнишининг жонли суратга олинишини таъминлашга ҳаракат қилган, бироқ ракета Ер атмосферасига кирганда ундаги камера билан алоқа йўқолган. Атлантика океанидаги сузувчи платформани кузатувчи камера ҳам компаниянинг парвозларни бошқариш маркази билан сунъий алоқани йўқотиб, "ўйиндан чиққан". Бироқ компания платформага ўрнатилган камералардан видеотасвирни олишга муваффақ бўлган.

Суратга олиш қўнишнинг бекаму-кўстлигини муносиб баҳолаш учун турли бурчаклардан олиб борилган. 

Бу ракета биринчи поғонасининг 6-маротаба муваффақиятли қўндирилиши бўлди. Келгусида компания ракеталарни ҳар икки ҳафтада учиришни режалаштирмоқда.