Ангренда фирибгар қўлга тушди

Жамият 08 Апрель 2017 19728

Ангренлик Шерзод Ибрагимов  жамият учун фойдали меҳнат қилиб кун кўриш ўрнига, фирибгарликни ўзига касб қилиб олди, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ.

Бу «устаси фаранг» дастлаб Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Ангрен шаҳар судининг 2016 йил 1 апрель кунидаги суд мажлисида фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун судланган, келтирилган зарар қопланганлиги сабабли томонлар ярашиб, жиноят иши суд жараёнида тугатилган. 

Аммо яхши отга бир қамчи, деганларидек у ўзига тегишли хулоса чиқариш ўрнига фирибгарлик жинояти билан шуғулланишда давом этади.  

2016 йил 16 декабрь куни Ангрен шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбли, деб топилиб, суд жараёнлари олиб борилаётган бир вақтда Шерзод Ибрагимов ўзига тегишли хулоса чикармай, навбатдаги фирибгарликларни ҳам содир этишдан тап тортмади. 

У “кўмир маҳсулотини олиб бераман”, деб бир неча фуқароларни алдаб, улардан нақд пул ва пластик карточкалариги пулларини ундиради.  

Жумладан, Ангрен шахар Самарчуқ махалласида яшовчи фуқаро Азамжон Мирзалиевга жами 3 тонна сараланган кўмир маҳсулотини олиб  беришни ваъда қилиб, уни алдаб, унинг ишончига кириб, унга тегишли ҳисобида жами 900.000 сўм пуллари бўлган пластик карточкасини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олиб, ўзлаштириб юборади. 

Бундан ташкари  Шерзод Ибрагимов ангренлик Неъматулла Ташматовнинг 700.000 сўм пули бўлган пластик карточкасини ҳамда Исмаил Сабировнинг 920.000 сўм пулларини фирибгарлик  йўли билан эгаллаб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. 

Ҳозирги кунда Шерзод Ибрагимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар