Рио-де-жанейроликлар илк бор рус тилидан "Тотал диктант" ёзишди

Жамият 09 Апрель 2017 2437

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро аҳолиси 8 апрелда "Тотал диктант" халқаро таълим акциясида иштирок этишди. Ўзининг рус тилидан саводхонлигини текширишни истаганлар орасида бу шаҳарда яшовчи русийзабон диаспора вакиллари ҳамда маҳаллий университетларнинг рус тилидан таҳсил олувчи талабалари бўлди. Диктант ёзиш жараёни Россиянинг Рио-де-Жанейродаги бош консуллиги биносида ўтди.

Рио-де-Жанейродаги рус маданияти уюшмаси асосчиси ва бу шаҳардаги "Тотал диктант"нинг бош ташкилотчиси бўлган Елена Серебрякова ушбу акция Риода илк бор ўтказилганини маълум қилган.

"Тотал диктант"га қўшилган Бразилиядаги илк шаҳар Сан-Паулу бўлганди. Серебрякованинг айтишича, Бразилиянинг энг йирик шаҳрида бу акция ўтган йили ўтган ва унда бор-йўғи уч одам иштирок этган.

"Мен бу акция ҳақида бир неча йилдан бери биламан, чунки менинг дугонам Москвада учинчи йил "диктатор"лик (диктант ташкилотчиси) қилади. Мен ҳар доим бу акцияда иштирок этишни истардим, бироқ Рио-де-Жанейрода бундай имконият бўлмаганди. Фақатгина ўтган йил Сан-Паулуда биринчи марта "Тотал диктант" бўлиб ўтди ва менда бир оз ҳасад ҳисси ҳам пайдо бўлди: нима учун улар қиладилар, биз эса йўқ?", деб айтмоқда Серебрякова.

Аёлнинг айтишича, у бу акцияни Риода ўтказишга аҳд қилиб, бунинг учун бланкалар чоп этилган, баннерлар, ручкалар сотиб олинган, реклама кампанияси ўтказилган. Диктант ташкилотчисининг айтишича, жорий йилда рус тилидан диктант ёзишда Риода 8 киши, Сан-Паулуда эса 9 киши, жами 17 киши иштирок этди. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар