«Ювентус» яна ғалаба қозонди ва чемпионлик учун юришини давом эттирди

Спорт 09 Апрель 2017 3229

Италия А Сериясининг 31-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Кьево»ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Гонсало Ҳигуаин ҳар икки бўлимда биттадан гол уриб, ғалабани таъминлади. 

Ушбу ғалабадан кейин «Ювентус» ўз очколари сонини 77тага етказиб олди ва жамоа энг яқин таъқибчиси «Рома»ни 9 очколик фарқ билан ортда қолдира бошлади.

Энди туринликлар 11 апрель куни ўз майдонида «Барселона»га қарши Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасидаги учрашувни ўтказади. «Кьево» эса 38 очкоси билан 11-ўринда қолди.

Ювентус – Кьево 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 23 Ҳигуаин, 2:0 – 84 Ҳигуаин. 
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Лихтштайнер (Дани Алвес, 85), Ругани, Хедира, Маркизио, Стураро (Бонуччи, 72), Куадрадо (Лемина, 66), Дибала, Ҳигуаин.
Кьево – Секулин, Сполли, Гобби (Иско, 46), Каччаторе, Цесар, Бирса, Радованович, Хетемай (де Гузман, 75), Кастро, Меджорини (Инглезе, 67), Пеллиссье.
Огоҳлантиришлар: Каччаторе (18), Сполли (55), Бонуччи (79).

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар