2017 йилда очилган ноодатий меҳмонхоналар

Lifestyle 11 Апрель 2017 11807

Йил бошида дунё бўйлаб жуда кўп ноодатий меҳмонхоналар ва ётоқхоналар очилди. Баъзилари ўзининг бежирим дизайни билан лол қолдирса, бошқалари кўрсатилаётган хизмат билан, қолганлари эса ўзининг ўлчамлари билан ҳайратга солмоқда.  

"Lenta" нашри 2017 йилда ишга тушган сайёрамиздаги энг ғаройиб меҳмонхоналар ўнталигини тақдим этди.

1. Quadrum

Фото Quadrum Ski and Yoga Resort

Юк контейнерларидан йиғилган  Quadrum меҳмонхонаси Грузиядаги Гудаурида март ойининг бошида ўз ишини бошлади. Гудаури — таниқли тоғ тизмаларидаги дам олиш ҳудуди. Меҳмонхона мижозларга бир хонали, оилавий ва люкс хоналарни тақдим этади.  Шунингдек, бассейн ва сауна ҳам мавжуд.

2. The Book and Bed Tokyo-Kyoto 

Фото R-STORE LTD

The Book and Bed Tokyo-Kyoto (Киото, Япония) китобли ётоқхонаси кутубхона жавонлари билан жиҳозланган. Ҳар бир бўлинмада ток ва чироқ, шунингдек, атрофдагилардан қочиш учун парда мавжуд. 

3. Фришман

Фото Baz Ratner/Reuters

Тель-авивдаги соҳилда жойлашган қутқарув минорасининг меҳмонхонаси Фришман ьор-йўғи 10 кун ишлади. Унда фақат танловдан ғолиб бўлибгина яшаш мумкин эди. Кейинроқ уни бошқа ерга кўчиришди. 

4. Бэнкси 

Фото Issam Rimawi/Anadolu Agency/Getty Images

Таниқли инглиз кўча рассоми Бэнкси ўз меҳмонхонасига асос солди. Walled Off Hotel Фаластин ва Исроил чегарасида очилди. Унинг ичида 10 хона ва бир сьют мавжуд бўлиб, деворлари Бэнксининг суратлари билан безалган.

5. The 7th Room

Фото Treehotel.se

The 7th Room меҳмонхонаси Лапландиянинг асосий ўрмонида қурилди. Анъанавий скандинавча уйларни ёдга солувчи уй 10 метр баландликда 12 устун ёрдамида кўтарилиб туради. Умумий майдони — 55 квадрат метр.

6. Hurawalhi Island Resort

Фото Hurawalhi Island Resort

 Мальдив оролларида ҳашаматли меҳмонхоналар тез-тез очилади. Бироқ Лавианидаги Hurawalhi Island Resort ўзининг қарийб олти метр чуқурликда жойлашган сувости ресторани билан ажралиб туради. Столлар шаффоф туннелга ўрнатилган, денгиз маҳсулотлари эса нафақат меню, балки рестораннинг барча томонида учрайди.

7. Drop box

Фото In-Tenta

Испаниянинг In-Tenta дизайнерлик компанияси отель эмас, балки портатив меҳмонхона яратди. Уни исталган ерга ўрнатиш мумкин. Drop box деб ном олган дизайн тўрт кишига мўлжалланган. Икки ётоқли хоналар ҳам мавжуд. Хонада ювиниш учун жой ва айвон ҳам бор.

8. Oasia

Фото Patrick Bingham-Hall

Сингапур марказида жорий йилнинг бошида гуллар меҳмонхонаси Oasia ишга тушди. 27 қаватли бинонинг олд қисми чинакам майсалар билан ўралган. Бундан ташқари, меҳмонхонада тўрт яшил айвонлар  мавжуд. Меҳмонхонада 314 хона бор. Шунингдек, идора ва дўконлар ҳам ишлайди. 

9. Henn na Hotel

Фото Yoshio Tsunoda/Globallookpress.com

Япониянинг  Тиба шаҳридаги Henn na Hotel меҳмонхонаси шу йилнинг мартида ишга тушган бўлиб, у ерда деярли ходимлар ишламайди. Рўйхатга олиш ва бошқа хизматларни роботлар бажаради. 

10. The Flagler Club

Фото Walter Bibikow/Globallookpress.com

The Breakers отели ўз эшикларини 1896 йилда очган. У вақтда меҳмонхона номи The Palm Beach Inn деб аталган.  Бироқ унинг ичидаги The Flagler Club яқиндагина ишга тушди. Бу бошқа меҳмонхонанинг ичида жойлашган дунёдаги биринчи отель саналади. У The Breakers’нинг энг сўннги икки қаватини ўз ичига олади. Хона нархи 2,1 минг доллардан бошланади. 

Кўпроқ янгиликлар