Microsoft компанияси ўн йилдан сўнг Windows Vista операцион тизимини техник қўллаб-қувватлашни тўхтатди. The Verge шу ҳақида хабар берди. 

Энди Vista фойдаланувчилари ўз маълумотларини замонавий хавфсизлик тизими билан ҳимоялаш учун янги операцион тизимни танлашлари керак бўлади. 

Маълумотларга кўра, Windows Vista'нинг асосий қўллаб-қувватланиши 2012 йилдаёқ тўхтатилган, шу боис бугунги кунда дунё миқёсида мазкур операцион тизимдан фойдаланувчилар сони 1 фоизни ташкил қилади.