Тайвань ҳукумати инсон томонидан гўштини таомларда истеъмол қилиш мақсадида мушук ва итларни ўлдирилишини тақиқлади. Бу ҳақда Тайвань Марказий ахборот агентлиги сешанба куни хабар берган.

Хабарга кўра, тегишли қонунга киритилган қўшимча сешанба куни маҳаллий қонунчилик органи – қонунчилик юани томонидан тасдиқланди. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунга низом қўшилди, унга кўра мушук ва итлар гўштини истеъмол қилиш ҳамда сотиш, шунингдек ҳайвонларнинг гўшти ёки бошқа қисмлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланди.

Шунингдек, қабул қилинган тартибга кўра, ҳайвонларга қасддан зарар етказган шахслар икки йилгача қамалиши ва 6,5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Худди шундай жазо мушук, ит ёки маҳаллий қонунчилик ҳимояси остида бўлган бошқа ҳайвонларни ўлдирганларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Бундан ташқари, мотоцикл ва транспорт воситалари эгаларига ҳайвонларни транспорт воситасига боғлаб қўйиб олиб юриш тақиқланди.