Учинчи маротаба эгизакларни дунёга келтирган қозоғистонлик аёл мукофотланди

Жамият 11 Апрель 2017 25648

Жанубий Қозоғистоннинг Тюлькубасс туманида яшовчи аёл учинчи маротаба эгизакларни туққани учун "Алтин алқа" бўйинбоғи билан тақдирланди.

Тюлькубасс туманининг Турар Рисқулов қишлоғида яшовчи Галим Галбият оиласида 8 фарзанд катта бўлмоқда. Унинг рафиқаси учинчи маротаба эгизакларни дунёга келтирди. Ёш она-қаҳрамон Улбосин Жасимбековани Тюлькубасс тумани ҳокими Н.Турашбеков қарши олди ва "Алтин алқа" бўйинбоғи билан тақдирлади.

2012 йилда "Диплом билан қишлоқда" дастурида ёш оилага турар-жой тақдим этишган эди. Ҳозирги кунда эгизакларнинг ота-оналари маҳаллий касалхонада шифокор бўлиб ишлашади.

Туман ҳокими бўйинбоғни топширар экан, кўп фарзандли ёш онага мамлакатнинг демографик ривожланиши учун улкан ҳисса қўшганига миннатдорчилик билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, ёш шифокорлар оиласида Аружан (4-синф), эгизаклар Кимбат ва Симбат (7 ёш), иккинчи эгизаклар Улжан ва Улпан (5 ёш) катта бўлмоқда. 

Бундан ташқари, уларнинг 3 ёшга тўлган Акарис исмли катта ўғли ва 2015 йилда дунёга келган навбатдаги эгизаклари (Бекарис ва Жанарис) ҳам бор.

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53626 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65581 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161209 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26957 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 47 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 51 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 494 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 972 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар