“Sog`lom avlod uchun” фонди оилалардаги психологик муҳитни ўрганиб чиқди

Жамият 13 Апрель 2017 2142

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида ёшларимизни соғлом ва бақувват бўлиб камол топишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарори ҳамда 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарорлари ижроси доирасида жадал суратда ишлар олиб бормоқда. 

Жумладан, “Sog`lom avlod uchun” фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари Ўзбекистон бўйлаб маҳаллалар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини айниқса, вояга етмаган қизлар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар бермоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 2017 йилнинг I чораги давомида “Sog`lom avlod uchun” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 272 та қишлоқ ва 758 та маҳаллаларидаги 5628 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 54748 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 25879 нафарни, болалар 16448 нафарни, ўсмирлар 8062 нафарни, эркаклар 4359 нафарни ташкил қилди. Тиббий кўриклар билан бир қаторда 905 маротаба ОИТС, гиёҳвандлик, соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик ва қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлари юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб, жами 37468 нафар иштирокчи қамраб олинди.

2017 йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани Ҳамид Раҳматуллаев кўчаси 3-уйда “Sog`lom avlod uchun” фонди Тиббий ижтимоий Маркази шифокорлари томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўриклар жараёнида, асосан, ёши улуғ кексалар, уруш ва меҳнат фаҳрийлари, аёллар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга ушбу ҳудуддаги мактаб, академик лицей ва коллеж ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантириш, “Замонавий контрацепция усулларидан тўғри фойдаланиш”, “Туғуруқлар оралиғини сақлашнинг аҳамияти”, “Климактирик давр” мавзуларида тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар