Холодильникни очиб қарасам, зелень тугаб қолибди. Срочно бозорга кетдим. Бозорда продавецларнинг шуми (шумтака эмас шовқини — Ў.Б.) ҳаммаёқни тутиб кетган. “Кеп қолинг свежий сметанага”, “Иссиқ лепёшкалардан опкетинг!”, “Капустанинг асали бизда!”.

Прилавкаларни айланиб юрсам, сетка кўтариб соседим юрибди.

— Қалайсиз, сосед? — сўрашдим мен.
— Ништяк, братан, — жавоб берди сосед, — шу, озгина продукта опкетай, деб келувдим. Почти ҳамма нарсани олиб бўлдим, только чеснок билан перец қолди.

Кечқурун телевизорда “Новая жертва”ни кўриб ўтирсам, эшикнинг звоноги чалиниб қолди. Очсам, сосед экан. “Бир звонить қивосам” деб просить қилди. “Пожалуйста” дедим. Сосед телефонни олиб гаплаша бошлади. “Алло, привет, Саримсоқ акам бормилар?.. Йўқми?.. А когда будет?.. Хорошо. Пока".

Гапларимни эшитиб, бир нарсага врубиться қилолмадим. Ўзидан сўрадим.

— Нега “Саримсоқ ака” дедингиз, “саримсоқ” — “чеснок” дегани-ку? “Чеснок ака” десангиз, тўғри бўлади.

— Действительно, — деди вдумчиво сосед, — бунга вообще внимание обращать қилмаган эканман. “Дом Совет”из яхши ишлайди-да, братан.

Сосед чиқиб кетди. “Дом Совет”им оперативно пахать қилиб кетди. Ўзим научно-исследовательский институтда старший научный сотрудник бўлиб ишлайман. “Эврика!” дедим ўзимга-ўзим ва бир лист билан ручкани олиб ёза бошладим.

“Ўзрус тилининг появлениеси ва развитиеси” (научьный иш) “Ўзрус тили планетамиздаги новейший тиллардан бўлиб, тюркская языковая группадаги ўзбек тили ва славянская языковая группадаги рус тилининг соединениесидан пайдо бўлган. Бу тилда сўзлашувчи миллиондан ортиқ население в основном, столицамизда ва баъзи крупный промышленный центрларимизда яшайди.

Ўзрус тили ва 60-йиллардан зачатка бера бошлаган бўлиб, процветаниеси 70—80-йилларга тўғри келади”.

Рабочая комнатамга стуксиз кирган хотиним хаёлимни перебивать қилиб юборди ва автоматний очередга ўхшаб тариллаб кетди.

— Дадажониси, бугун эрталаб остановкада маршруткага чиқаман деб бир шаг босган эдим, йўл скользский экан, йиқилиб тушдим. Везде лёд, представляешь? Ишга бориш неохота бўлиб турувди. “Поясницам оғрияпти” деб баҳона қилиб поликлиникамизга бордим. Доктор назначение ёзиб берди. “Больничный ёзиб беринг» десам, “пять баксов бўлади” деди. Унақа крупный сумма кошелёгимда йўқ эди, амбулаторный лечение олавераман, дедим.

— Ну что это такое? — нервничаться қилдим мен. — Бу ерда серьёзный научная работа устида ўтирибман. Сен бўлсанг перебивать қиласан.

Рабочий столимга ўтириб “чёрт побери” дедим-да, келган жойимдан продолжить қилиб, ёза бошладим:

“Ўзрус тилида сўзлашувчи населениени в основном ўзбеклар ташкил қилади. Межнациональные отношенияни развивать қилишда бу тилнинг важное значениеси бор, это несомненно. Политический значениеси эса жуда катта. Ўзбекистоннинг русскоязычный населениеси госязыкни ўрганишга торопиться қилмаяпти, потому что ўзбекчани ўрганиш нелегко. Тем более, бунга необходимость йўқ. В связи с этим, мен шундай предложение киритмоқчиман. Ўзрус тилининг настоящий значениесини признать қилиб, уни ҳам госязык деб эълон қилинсин. Вот тогда ўзрусчани ўрганиш осон бўлади. Бу эса в будущем рус тилини ҳам гос язык деб объявить қилишда переходной мост вазифасини ўтайди.

Келажагимиз бўлган кўплаб молодёжларни заграницага ўқишга жўнатяпмиз. Уларнинг орасида госязыкни билмайдиганлар ҳам бор. Ўқишни битириб келишгач, улардан выгодной фойдаланиш учун госязыкни кўпайтиришимиз керак.

Кроме того, ўзбекчага русчани аралаштирмай гапириш невозможно бўлганлиги учун ўзбекчани яхши билмаган ўзбек гражданларимизни упрекать қилишларига положить конец мумкин бўларди. Ну, например, “ўғит”ни “минеральное удорение” дегани учун жителларимиз предупреждать қилинмасди. Самое главное, баъзи руководителларимиз свободно нафас олишарди.

Впоследствием, Совмин қошидаги тил масалалари билан шуғулланувчи доимий комиссия ўзига ўзи отвечать қила олмаганлиги учун уларни упразднить қилиш ҳақида приказ издать қилиш мумкин. Уларни обеспечить қилиш, зарплата бериш учун израсхододовать қилинадиган средстваларни эса ўзрус тилини развивать қилишга перепаспределить қилинса, шикарный иш бўларди.

Қарасам, научная статьям приличный газетный статья бўп қопти. “Қайси газетага берсам экан”, деб вдуматься қилиб қолдим. Русча изданиеларга берсам, уларни ўқийдиган русскоязычное население ўзрус тилини яхши тушунмаслиги ва статьянинг сутига (молоко эмас, моҳият — Ў. Б.) вникать қила олмаслиги мумкин. 

Ўзбекча изданиеларнинг почти ҳаммасида “сендан мен зўр” деган штатный сотрудниклар бор, статьянинг актуальности унга копейка — чиқартирмайди.

Ўйлаб-ўйлаб, “Независимая газета”га беришга решить қилдим. А потом, ўзрус тилининг повседневный жизнда, телевидениеда существовать қилишини ҳеч ким инкор қила олмайди-ку!? Не так ли?

Давайте, статьяда айтилган предложениеларни поддержать қилайлик. Агар бу статьяни яхши тушуна олмаган бўлсангиз, ўзбекча ва русча изданиеларда переводини чиқартиришга ҳаракат қиламан.

Ўтмас Бошқон,

1997 йил, 31 январь, Тошкент шаҳри
“Ҳуррият” гезетаси, 5-сон,
1997 йил 5 февраль