Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да футболчилардан “Маҳорат дарси”

Спорт 14 Апрель 2017 1943

Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт Бошқармаси ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар шаҳарчасида хайрия тадбири ташкил қилди.

Эзгулик, меҳр-мурувват, одамийлик ва оқибат каби хислатлар ўзбек халқининг томири, қон-қонида жўш урадиган фазилатлардандир. Халқимизда “Мурувват дилни поклайди” деган пурмаъно ҳикмат бор. Ота-боболаримиз азал-азалдан меҳрга муҳтож инсонларни йўқлаб, уларга мурувват кўрсатишни ўзига эш билиб келганлар. 

Андижон шаҳридаги ушбу "Болалар шаҳарчаси" юртимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Мазкур мажмуа 16 та замонавий уй-жой, ёпиқ сузиш ҳавзаси, бокс ва гимнастика заллари, стадион, ёзги амфитеатр ҳамда мусиқа залини ўзида мужассамлаштирган. Масканда 80 нафар тарбияланувчи таълим ва тарбия олади.

Ўтказилган учрашув давомида “Андижон” клуби футболчилари Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахонов, Санжар Асқаралиев, Фарҳод Бекмуртов болалар томонидан берилган қизиқарли саволларга жавоб берди. Сўнг футбол клуби аъзолари ва тарбияланувчиларнинг икки жамоаси майдонда бир-бирларига қарши тўп суришди.

Тадбир давомида болажонларга Андижон жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Андижон” футбол клуби томонидан футбол тўплари ва спорт анжомлари совға қилинди.

- Бугунги учрашув давомида болажонлар юзидаги табассум, қувончни кўриб жуда таъсирландик,-дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Озодбек Саидов. - Бошқармамиз шаҳарчадаги тарбияланувчиларнинг истаган спорт турлари билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб беради. Маскан мутасаддилари билан мунтазам равишда бугунгидек тадбирлар ўтказишни ҳам режалаштириб олдик.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар