Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иккинчи президентлик муддатига ҳам ўз номзодини қўймоқда. ИСНА агентлигининг хабар беришича, у Эрон ИИВга 19 майга режалаштирилган президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзод сифатида рўйхатдан ўтиш мақсадида келган.

Эронлик ислоҳотчилар қўллаб-қувватловчи Руҳоний президентлик пойгасида етакчилик қилиш учун барча имкониятларга эга. Унга Эрон инқилоб кучлари Халқ фронти консерватив партиялари альянсидан бўлган номзод Иброҳим Раисий рақобатчилик қилиши мумкин. 

Эроннинг аввалги тўрт нафар президенти – Эроннинг ҳозирги етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий (президент лавозимини 1981-1989 йилларда эгаллаган), Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний (1989-1997), Муҳаммад Ҳотамий (1997-2005) ва Маҳмуд Аҳмадинажод (2005-2013) – бу қадар ҳар доим иккинчи президентлик муддатига сайланиб келишганди.