Интернетнинг фаол ва илғор фойдаланувчиси бўлган замонавий одамга мулоқот қилиш учун бир нечта иловани смартфонга ўрнатиш нега керак? Бизнинг мулоқот сифати ва турли-туман имкониятлар борасидаги талабларимизни иложи борича қондира оладиган битта мессенжернинг ўзи етарли эмасми? Бунга жавоб: йўқ. Чунки турли мессенжерлар ташқи алоқа шароитлари ва фойдаланувчининг талабларига ҳар хил реакция кўрсатган ҳолда ўзини қатъий индивидуал “тутади”.

1. Pinngle чекловларсиз барқарор алоқани таъминлайди 

Суҳбатни сифатли узлуксиз алоқадан бошлаймиз. Биз анча йиллардан бери бутун мамлакатни Wi-Fi қоплаб олиши, ҳар бир ҳудудда, ҳатто Ўзбекистоннинг энг чекка қишлоғида ҳам кучсиз сигналли зоналар қолмаслиги умидида яшаяпмиз. Хўш, орзу қилиб бўлдикми, энди реал воқеликка қайтамиз. Агар Ўзбекистон пойтахтининг кўп жойларида Интернет сифати аъло даражада бўлса, ҳудудларда бунинг аксини кўриш мумкин. Уларга алоқанинг тез-тез узилиши, кучсиз Интернет, трафикнинг етарли эмаслиги каби “аломатлар” хос. Агар биз ўзимизга боғлиқ бўлмаган ташқи вазиятни ўзгартира олмасак, уларга мослашишимиз ва уларни бизнинг фойдамизга ишлашга мажбур этишимиз керак. Pinngle муаллифлари айнан шундай қилишди. Улар объектив сабабларга қарамасдан ўз фойдаланувчилари учун барқарор алоқани таъминлай олишди.

Pinngle бутун дунё бўйлаб, ҳатто интернет-трафик алмашинуви чекланган мамлакатларда ҳам тармоққа чиқиш имконини берувчи алгоритмни ишлаб чиқди. Энди Pinngle кучсиз Интернет шароитлари мавжуд бўлган Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудлари ва хорижда, ҳатто бошқа мессенжерлар ўчирилган мамлакатларда ҳам барқарор ишламоқда. Бошқача қилиб айтганда, интернет тезлиги қанчалик паст бўлмасин, алоқа сифати ҳар доим аъло даражада бўлади! Чунки Pinngle бошқа мессенжерлар ишламайдиган жойларда ҳам жуда яхши ишлайди. Шундай экан, бу иловани ЮКЛАБ ОЛИШ, доим алоқада бўлиш ва чекловларсиз мулоқот қилиш учун асосий сабаблардан бири.

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ: 

   

 

2. Pinngle end-to-end шифрлаш йўли билан хавфсизликни кафолатлайди 

End-to-end шифрлаш сизнинг матнли, аудио- ва видео хабарларингизнинг юқори даражада ҳимояланишини ва хавфсизлигини таъминлайди. Чунки уларни таниб олиш учун зарур бўлган калитлар фақат хабарни олувчи кишидагина сақланади. Файллар, бир нечта бегона сервердан мутлақо ўқиб бўлмайдиган тарзда ўтади, хабарни фақат кўрсатилган фойдаланувчигина ўқиши мумкин. Бугунги кунда смартфонлар ўз эгалари ҳақида сизу-биздан кўпроқ нарсаларни билади, демак аутентификация ва шифрлаш шунчаки мода эмас, балки ҳаётий заруратга айланмоқда. Pinngle муаллифлари end-to-end шифрлашни жорий этиш ҳар қандай замонавий мессенжернинг табиий эҳтиёжига айланиши керак деб ҳисоблайди. Шундай экан, ахборот алмашинувининг осойишталиги ва хавфсизлиги  Pinngle жамоаси фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири саналади. Сиздаги ахборотни ҳимоя қилиш учун маълумотларни махсус шифрлаш усули қўлланади. Ушбу ҳимоя усули файлларингизнинг тўлиқ махфийлигини таъминлайди. Ҳеч ким, шу жумладан Pinngle ҳам, хабарларингиз ва қўнғироқларингизнинг мазмунини ўқий олмайди ёки тинглай олмайди.

3. Бутун дунё бўйлаб бепул видео- ва аудио қўнғироқлар

Pinngle ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасига аудио- ва видео қўнғироқларни амалга оширишингиз мумкин. Бунда сиз сайёрамизнинг исталган нуқтасида фаол ишлашингиз, ўқишингиз, дам олишингиз ва шу билан бирга алоқада қолишингиз мумкин, яъни сизга қадрдон бўлган узоқдаги яқинларингизни КЎРИШ ВА ЭШИТИШ имконига эгасиз. Хоҳлаган пайтда дўстлар ва яқинлар билан боғланиш, уларни эшитибгина қолмасдан, балки чеҳраларини ҳам кўриш ва уларга ҳам худди шундай имкониятни тақдим этиш – бу бебаҳо неъмат. Аудио- ва видеочатлар формати бизга шундай имкониятни тақдим этади! Pinngle юқори ечимдаги HD форматда аудио- ва видео қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда ўтказиш қобилияти паст бўлган GPRS/EDGE/2G уяли алоқа тармоқларида овоз сифати ва сурат пикселизациясини йўқотмаган ҳолда ишлаш имконини беради! Иловани ЮКЛАБ ОЛИНГ ва ҳатто кучсиз Интернетда ҳам мулоқот қилинг.

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ: 

   

 

4. Ўзбекистонлик абонентлар учун махсус яратилган стикерлар фақат Pinngle иловасида
 

Pinngle’нинг «Наклейкалар дўкони»да Ўзбекистонга бағишланган рукн мавжуд. Унда Ўзбекистоннинг маданияти ва тарихи, анъаналари ва урф-одатлари, таомлари ва турмуш тарзини қадрловчи кишилар учун яратилган мавзули стикерлар тўплами тақдим этилган. Стикерлар тўпламидаги ҳар бир алоҳида мавзу “Ўзбекфильм”да суратга олинган кинофильмларга бағишланган. Ушбу серияга кирувчи ҳар бир стикер кинодан олинган кадр ва машҳур иборадан ташкил топган. Уларни ота-онангизга, буви ва боболарингизга кўрсатинг, Pinngle иловасини уларнинг смартфонига юклаб беринг – улар ёқимли хотиралар ва янги мулоқот форматидан кўнгиллари чоғ бўлиши шубҳасиз.

Шунингдек Pinngle Ўзбекистон аҳолиси учун уларнинг ўз она тилидаги интерфейсни яратди, энди у ўзбек тилида “гапирмоқда”! Pinngle муаллифлари ўзбекистонликлар учун махсус тарзда мессенжернинг ўзбек тилидаги версиясини яратди. Иловани ўрнатаётган пайтда она тилингиздаги интерфейсни танланг ёки мавжуд тил версиясини унга алмаштиринг:
 

5. Pinngle — ҳам шахсий, ҳам иш юзасидан мулоқот қилиш учун универсал илова  

Pinngle мессенжернинг барча имкониятларини тақдим этади: бепул индивидуал ва гуруҳли чат, фойдаланувчилар ўртасида хабарлар, фотосуратлар, файллар, жойлашувлар ва бошқа маълумотларни ўзаро алмашиш. Pinngle билан нотаниш шаҳарда йўқолиб қолмайсиз ёки учрашувни ўтказиб юбормайсиз – координаталарингизни суҳбатдошингизга юборинг, шунда бир-бирингизни муаммоларсиз топиб оласиз.

Сиз бир неча кишидан иборат жамоа бўлиб мулоқот қилишингиз мумкин - Pinngleда жамоали чатлар ишламоқда. Сиз ўзаро матнли, аудио- ва видео хабарларни алмашиш ҳамда дўстлар, танишлар, ходимлар ва ҳамкорлар билан мулоқот қилиш учун гуруҳлар яратишингиз мумкин. Бунинг учун экрандаги “плюс” белгисини босинг, бир нечта керакли контактларни танланг ва гуруҳли чатни бошлаб юборинг. Pinngle билан иш жойингизга боғланиб қолмайсиз – дунёнинг турли бурчакларида яшасангиз ҳам ўзаро ҳужжатлар алмашишингиз, олдингизга вазифалар қўйишингиз, янги нарсаларни ўрганишингиз ва жамоада ишлашингиз мумкин. Pinngle ёрдамида ҳамкорлар ва ходимлар билан таассуротларингизни баҳамлашинг – бу жуда осон ва оддий. Ўзаро ҳужжатлар, фото-, аудио- ва видео материалларни алмашинг, чекланмаган ўлчамдаги файлларни бепул жўнатинг ва улар эгасига етиб боришига ишонаверинг. Pinngle осонлик билан ҳар қандай форматдаги файлни чекловларсиз етказади.

 

Янгиликларимизни кузатиб боринг: тез орада  Pinngle бир нечта зўр янгиланишларни тақдим этади, улар мулоқотнинг янада қулайроқ ва сифатлироқ бўлишига ёрдам беради.

Ҳар доим, ҳар ерда ва ҳар қандай шароитда алоқада қолинг. Вақтингизни йўқотманг, юклаб олинг ва чекловларсиз мулоқотдан ҳам яхшироғи йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

   

Реклама ҳуқуқи асосида