Американча футбол юлдузи, Миллий футбол лигаси клубларининг собиқ ўйинчиси Тодд Хип эҳтиётсизлик туфайли машинасида ўзининг уч ёшли қизини уриб юборди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Воқеа спортчининг Финикс яқинидаги уйи ёнида юз берган. Юк машинасини бошқараётган Хип йўлга югуриб чиққан қизини уриб юборган. Қизча шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Полиция ушбу воқеани тергов қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, гап фожиали тасодиф ҳақида бормоқда.

Sporting News нашри маълумотларига кўра, қизча 37 ёшли футболчининг 5 фарзандидан кенжаси бўлган.