Ҳозирда, «Кадиллак», «Линкольн» ва ҳатто «Ҳаммер»лар негизида барпо қилинган лимузинлар билан кишиларни ҳайрон қолдириш мумкин эмас. Аммо, тасаввур қилинг, Alfa Romeo ёки Skoda лимузинлари? Қуйида турли автокомпаниялар лимузинларининг суратларидан баҳра олишингиз мумкин. 

Nissan Cedric Royal Limousine

Nissan компаниясининг олий тоифали автомобилини ишлаб чиқариш вазифаси Autech компаниясига юклатилган эди. У Nissan Skyline GT-R седанини ишлаб чиққани билан яхши таниш. Машинага Nissan Cedric – бошқача айтганда Infiniti Q45 асос бўлди. Дабдабали лимузин 1987-2002 йилларда ишлаб чиқилди. 

Дастлаб автомобиль император хонадони учун ишлаб чиқилди. Бироқ, олий раҳбарият учун машиналарни Toyota ишлаб чиқарар эди. Шу боисдан, Cedric Royal Limousine тез орада барча хоҳловчиларга сотила бошланди. Аниқроғи: вазирлар, корпорациялар раҳбарлари, юлдузлар уни харид қила бошлади. Чекланган сонда ишлаб чиқилган лимузинга 4,5 литрли V8 мотор жойланган. 

Mitsubishi Dignity

Япониянинг яна бир компанияси Mitsubishi ҳам Nissan ва Toyota билан рақобат қилишга уриниб кўрган. Аммо, компания бу борада муваффақитга эриша олмади. Биринчи авлод Dignity модели 1999-2001 йилларда атиги 59 дона ишлаб чиқилди. 

5,3 метрли седангаа 4,5 литрли V8 мотор ўрнатилди. У 280 от кучига эга эди. 

SsangYong Chairman Limousine

Бу автомобиль Жанубий Кореянинг SsangYong компанияси томонидан 2003-2008 йилларда ишлаб чиқилган. Биринчи авлод Chairman 1997-2014 йиллар мобайнида харидорларга етказиб берилди.

Унга 124 ва 140 «Мерседес»лар платформа вазифасини ўтаган. Келишувга биноан унга машҳур немис компанияси моторлари жойлаштирилган. 

Lancia Thema Limousine

Stola компаниясининг Lancia Thesis лимузини Италия давлат раҳьбари учун ишлаб чиқарилганини ҳақиқий автомухлисларнинг кўпчилиги билишади. Ўтган асрнинг 80-йилларида италияликлар Thema модели негизида 24та лимузин ишлаб чиқишди. 

Thema Limousine модели узунлиги 4,9 метрни ташкил этган бўлиб, асосан 2,8 литрли, кейинроқ, 3 литрли Alfa Romeo двигателлари ўрнатилган. Limousine намунаси қисқа кузовли шу машинадан 60 фоиз қиммат бўлган. 

Volvo 264 TE

Volvo компаниясининг 240 ва 260 серияли автомобиллари турли модификацияларга эгалиги билан эътибор қозонган. Аммо, улар орасида, ҳақиқий лимузин бўлганини кўпчилик билмаса ҳам керак. 264 ТЕ – Volvo ва Bertone дизайн студиясининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади. Машина давлатларнинг юқори лавозимли вакиллари, дипломатлар ва ГДР сиёсатчилари ва Швеция парламенти аъзолари учун мўлжалланган. 

1976-1984 йилларда жами 335 дона 264 ТЕ ишлаб чиқилди. Унга 2,7 литрли V6 двигатель ўрнатилган. 

Skoda Superb 3000 OHV

Аслида Skoda Иккинчи жаҳон урушига қадар етарли миқдорда лимузин ишлаб чиқарган. Хусусан, Superb ва 645 Limousine моделлари шулар жумласидан. Суратдаги Superb 3000 OHV фикримизни исботлайдиган мисоллардан биридир. 

3000 OHV модели 1939 йилда пайдо бўлган, аммо уруш туфайли атиги 15 дона ишлаб чиқарилганида тўхтаганди. Унинг узунлиги 5,2 метрни, вазни 2 тоннани ташкил этган.

Alfa Romeo Giulietta Ministeriale

Гарчи Giulietta ўз даврининг анчагина машҳур модели бўлганига қарамай, Ministeriale лимузини жуда кам ишлаб чиқилган. Ундан бугунги кунгача бирорта етиб келгани номаълум. Турли мулозимлар учун эксклюзив модел кузови Carrozzeria Colli фирмасида ишлаб чиқилган. 

Ўзининг ташқи кўринишига зид ўлароқ, 1,3 литрли, 4 цилиндрли, 53 от кучига эга мотор билан жиҳозланган. Талаб камлиги сабабли 1959-1960 йиллардагина ишлаб чиқилган.

Chevrolet Caprice Classic Brougham LS Eureka Limousine

General Motors бошқа моделларидан фарқли равишда (масалан, Cadillac) Chevrolet номи остида лимузинларни ишлаб чиқармаган. Бироқ, Канаданинг Eureka компанияси 1990-йилларда ўша вақтдаги Caprice Classic негизида лимузин ишлаб чиқаришга қарор қилди.

У муваффақиятли тадбиркорлар учун мўлжалланган эди. 

Rambler Knickerbocker Limousine

Rambler автомобиллари, АҚШда асосан, ишчилар машинаси сифатидатанилган эди. Лекин, ҳар қандай қоидада истисно бўлиши бу сафар ҳам қўл келди. Rambler учун бу истисно 1912 йилда рўй берган. Knickerbocker лимузини француз услубида ишлаб чиқилган бўлиб, бош салони, соябон тутқич, бош кийимлар учун илгич, гуллар учун гулдон ва салондаги электр чироқлар ўзига хосликлари ҳисобланади. 

Атиги бир йил ишлаб чиқилган автомобиль 4500 доллар турган. Ўша вақтда бир йиллик маош 592 доллар бўлгани эътиборга олинса, у қанчалик қиммат бўлганини англаш мушкул вазифа эмас.

Oldsmobile Toronado AQC Jetway 707

Узунлиги нақ 8,5 метр, 9та эшикли Oldsmobile Toronado AQC Jetway 707. Суратдаги Toronado модели авиарейсларга хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқилган.

У 1968-1970 йилларда мобайнида 50тадан 150тагача Jetway 707 ишлаб чиқилган. 

Москвич Князь Владимир

Ҳа,«Москвич» бренди касодга учраши арафасида «Князь Владимир» лимузинини ишлаб чиқарган. 1997-2001 йилларда 1310 дона шундай машина сотилган. Буюртмачининг хоҳиш-истагига кўра,

«Князь Владимир» электрли ойна кўтаргичлар,  кондиционер ва гидрокучайтиргич билан жиҳозланиши мумкин эди. 

Lada 21109 «Консул»

«Консул» серияли ишлаб чиқилган дейиш нотўғри бўлади, албатта. У 1997-2006 йилларда ишлаб чиқарилган бўлса-да, фақатгина шахсий буюртма асосида етказиб берилган. «Консул»га буюртма олингач, 2 ойда тайёр бўлган. Автомобилга талаб унчалик ҳам катта бўлган эмас.