Facebook “махфий бўлими” компьютерни фикр ёрдамида бошқаришни ишлаб чиқмоқда

Технология 20 Апрель 2017 2378

Американинг Facebook корпорацияси компьютерни фикр ёрдамида бошқариш бўйича усулларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда компаниянинг тегишли тадқиқотлар билан шуғулланувчи Building 8 бўлими раҳбари Регина Дуган чоршанба куни маълум қилди.

Миядан экранга

"Сиз фикрларингизни тўғридан-тўғри ёзсангиз нима бўлади? Бу ҳақиқатдан йироқдек туюлади, бироқ бу яқин орада амалга ошиши эҳтимолга яқин", - дея таъкидлаб ўтди у Facebook томонидан Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳрида ташкил этилган F8 номли анжуман вақтида чиқиш қилиб. Ходимнинг кўрсатишича, компания яқин вақт ичида фикр кучи ёрдамида дақиқасига 100 та сўз ёзиш имконини берувчи тизимни яратиш ниятида.

Хусусан, Facebook махсус қурилмалар ёрдамида ҳеч нарса гапирмай турган инсон миясидаги нутқ марказлари фаоллигини кузатиб бориб, маълумотни компьютерга етказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Дуганнинг ишонтиришича, компания “тасодифий кишилар фикрини ўқий олувчи” тизимни ишлаб чиқиш ниятида эмас.

"Буни шундай тасаввур қилиш мумкин: сиз кўп суратга оласиз, лекин ҳамма расмларни ҳам эълон қилмайсиз. Фикрлар билан ҳам худди шундай – улар кўп, лекин сиз фақатгина баъзилари билан бўлишасиз", - дея аниқлик киритиб ўтди Facebook ходими.

Дуган ўз чиқиши давомида видеоёзувни кўрсатди, унда фалажланган аёл фикр кучи ва махсус имплант ёрдамида компьютерда сўзларни ёзаётгани тасвирланган. Building 8 раҳбарининг сўзларига кўра, айни дамда ушбу тизим дақиқасига саккизта сўзни ёзиш имконига эга.

Тери билан эшитиш

Шунингдек, Дуганнинг айтишича, Facebook қулоғи эшитмайдиганларнинг товушни қабул қилишига имкон берувчи технологияни ишлаб чиқмоқда. Гап товушни тебраниш ва бошқа сигналларга ўзгартириш усули ҳақида кетмоқда, улар тери ёрдамида ҳис этилиши мумкин.

Кўрсатилган видеода гапира ва кўра олмайдиган эркакнинг Building 8’да яратилган қурилмалар ёрдамида мулоқот қилаётгани тасвирланди.

"Сизнинг терингизнинг умумий майдони икки квадрат метрга тенг, бу мураккаб асаблар тизими бўлиб, маълумотни мияга етказиб беради", - деди Дуган. У Facebook томонидан ишлаб чиқилаётган техникани Брайл шрифтининг фойдаланиши билан таққослади.

Махфий бўлим

Дуган аввал Google компаниясида катта салоҳиятга эга ишланмалар билан шуғулланувчи бўлимга раҳбарлик қилган, бундан олдин эса Пентагоннинг истиқболли тадқиқот дастурлари Бошқармаси директори бўлиб ишлаган. Building 8’ни ташкил этишда кўрсатилган бошқармада ишлаш тажрибаси ҳисобга олинди. Бўлимда 60 киши ишлайди, улардан кўпи аввал бошқа йирик технология компаниялари ходимлари бўлган.

Facebook раҳбари Марк Цукерберг Building 8 ташкил этилиши ҳақида ўтган йилги F8 анжуманида маълум қилганди. Дастлаб компания бу бўлим ходимлари нима билан шуғулланишини сир сақлаб келди ҳамда улар виртуал реаллик, сунъий идрок ва бошқа илғор йўналишлар бўйича ишланмалар яратишини таъкидлаб келди. Баъзи ОАВ эса Building 8’ни Facebook’нинг "махфий бўлими" деб аташмоқда.

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 142222 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 51802 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 49372 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145215 Жамият
Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди
01:31 1067 Спорт
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 566 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 534 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 3955 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 3411 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар