Шангҳай моторшоуси – Хитойдаги энг “қадимий” автомобиль кўргазмаси бўлиб, у 32 йилдан бери ўтказиб келинади. 2017 йилда автосалонга 18 давлатдан бўлган компаниялар ташриф буюрди. Улар кўргазмага бир ярим минг автомобилларни олиб келишди ҳамда улар 360 минг квадрат метрлик ҳудудда намойиш этилди. «Мотор» 15та энг ёрқин премьерани танлаб олди ва уларни бир галереяга жамлади.

Citroen C5 Aircross

Янги серияли Citroen йўлтанламаси – бу 4,5 метрлик узунлик, модулли шасси, «прогрессив гидравлик ёстиқчалар»га эга бўлган илгаклар, олдинги ўриндиғи массажли ва 12,3 дюймли экранга эга электр қурилмалар панелидир. Унда тўла узатмали гибридли куч қурилмаси ва оддий олд узатмали 120 дан 180 от кучига эга моторлар версияси бўлади.

Citroen C5 Aircross

Аввалги C5 Aircross – бу Хитой бозорига мўлжалланган автомобиль. Бироқ 2018 йилнинг охиридан у Европада ҳам пайдо бўлиши эҳтимолга яқин.

Opel Grandland X

«Опель» янги модели харидорлар учун Nissan Qashqai билан кураш олиб бормоқчи. У PSA Peugeot Citroen гуруҳидаги модулли шассида қурилган ва Grip Control тизими билан жиҳозланган. У француз йўлтанламасларида тўла узатмали трансмиссия ўрнига ишлатилади.

Opel Grandland X

Куч қурилмалари ва трансмиссиялар ҳақида батафсил маълумот йўқ, бироқ Opel Россияда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Lexus NX

NX йўлтанламасини рестайлингдан сўнг радиатор янги панжараси ва модернизация қилинган олдинги бампер орқали яхши таниб олиш мумкин. Шунингдек шасси қайта созланди ва LC 500’дан адаптив илгак пайдо бўлди.

Lexus NX

Куч қурилмалари борасида ҳаммаси аввалгидек қолган. Айни дамда йўлтанламас 150 ва 238 от кучига эга моторлар, шунингдек, гибридли версияда таклиф этилиши мумкин.

BMW M4 CS

CS нусхаси – бу энг кучли «ЭмТўртлик» бўлиб, у айни дамда харид қилиш мумкин. У 460 кучли уч литрли «олтиталик» твин-турбо ва етти поғонали «робот» билан жиҳозланади. Бу машина учун «механика» таклиф этилмайди.

BMW M4 CS

Купе «юзга» 3,9 сонияда чиқиши мумкин. Максимал тезлик соатига 280 километр билан чекланган. CS Нюрбургрингдаги айланани 7 дақиқаю 38 сонияда босиб ўтди – оддий «эмка»дан 14 сонияга тезроқ. Германияда бундай машина 116 900 евро туради.

Mercedes-Benz A Sedan Concept

«Мерседес»нинг ихчам моделлари шундай кўринишга эга бўлади. Улар орасида кейинги авлоддаги «А-Класс» седани ҳам бор. Дарвоқе, у модулли шассига эга бўлади ҳамда кейинги йилда пайдо бўлади.

Mercedes-Benz A Sedan Concept

Бўлажак «Мерседес»лар ташқи қиёфасига келсак, энг ўзига хос жиҳатлардан бири вертикал тахтачаларга эга бўлган йирик радиатор панжарасидир. 

Skoda Vision E Concept

Volkswagen концерни Шангҳайга бирданига учта концептуал купе-йўлтанламасни олиб келди, улардан ҳар бирининг юриш масофаси захираси 500 километрни ташкил этади. Skoda компанияси эса бундай вариантни тайёрлади: 306 кучли электр куч қурилмаси, литийли батареялар ва «юзга» олти сонияда чиқиш.

Skoda Vision E Concept

Машина автопилотга эга, у тўхташ жойларни қидириши, ҳайдовчининг нигоҳини кузатиши ва ҳаттоки юрак уришини ҳисоблаши мумкин. Фавқулодда ҳолатда, масалан, юрак хуружида, электроника бошқарувни ўзига олади, машинани йўл четида тўхтатади ва қутқарув хизматини чақиради.

Volkswagen ID Crozz

«Фольксваген»дан купе-йўлтанламас вариантининг ўзига хос жиҳатлари бурилувчи орқа эшиклар, марказий устуннинг йўқлиги ва автопилотдир, у ёқилса руль олдинги панелга жойлашади. Куч қурилмаси – 302 кучли. Максимал тезлик – соатига 180 километр.

Volkswagen ID Crozz


Электр тортишли «Фольксвагенлар» учун алоҳида модулли негиз ишлаб чиқилди. Биринчи серияли электрокар 2020 йилда пайдо бўлади. 2025 йилга келиб эса компания ҳар йили миллион дона электромобилдан сотишни режалаштирган.

Audi e-tron Sportback

Бу ҳам шунчаки шоу-кар эмас. «Спортбэк» - бу режалаштирилган учта электр моделдан иккинчиси. Audi уларни 2020 йилда бозорга чиқармоқчи. Аввалига каттароқ йўлтанламас, кейин эса «Спортбэк»нинг ўзи (2019 йилда) ва ундан сўнг ихчам шаҳар автомобили пайдо бўлади.

Audi e-tron Sportback

Прототип 435 от кучига эга электр куч қурилмага эга бўлиб, у қисқа муддатли қувватни ошириш режимида (10 сонияга) 503 от кучини бериши мумкин. Йўлтанламас «юзга» 4,5 сонияда чиқади.

Mercedes-Benz S-Class

Янгиланган «Мерседес» ташқи қиёфаси бироз ўзгартирилди ва салонга уч кегайли сенсорли панелларга эга руль қўшилди. Бундан ташқари, машинада замонавий автопилот бор бўлиб, у бошқа автомобиллар ва инфратузилма объектлари билан мулоқот қилиши мумкин.

Mercedes-Benz S-Class

4.7 «саккизталик» ва 5.5 мотор тўрт литрли қурилма билан алмаштирилди, у S 560 нусхасида 469, S 63’да эса – 612 от кучини беради. Бундай вариантлардан сўнггиси седанга «юзни» 3,5 сонияда олиш имконини тақдим этади.

Lynk & Co 01

Lynk & Co – Volvo’га эгалик қилувчи Хитойнинг Geely компаниясига тегишли марка. Бу фотосуратда – бу «Линк»нинг биринчи серияли модели бўлиб, «вольво» шассисида қурилган. Автомобиллар швед ишлаб чиқарувчисидан моторларни олади, улар ичида гибридли куч қурилмаси ҳам бор.

Lynk & Co 01

Йўлтанламас учун 1,5 литрли уч цилиндрли қуввати 182 кучга эга мотор, 240 кучли тўрт цилиндрли 2.0 агрегати ва 223 кучли уланувчи гибрид таклиф этилади. Хитойда модель 18,9 минг доллар туради.

Lynk & Co 03

Седан ҳозирча фақат концепт ҳисобланади, бироқ у серияли вариантга яқин концептдир. Унда қурилма базаси худди йўлтанламасдек. «Линк»нинг барча машиналари аниқ белгиланган ҳажмда, интернет орқали, умрбод кафолат ва Тармоққа бепул кириш имкони билан сотилади.

Lynk & Co 03

Компания анъанавий молиявий дастурлар билан бирга, каршеринг дастури ва махсус схемаларни ҳам тайёрлайди. Бунда унинг эгаси фақатгина автомобилдан фойдаланиш учун ҳақ тўлайди, холос.

Renault RS 2027 Vision Concept

«Рено» компаниясининг пойга автомобиллари 2027 йилда қандай бўлиши кераклигига оид фантазияси. Ишлаб чиқарувчи тўла узатмали, гибридли куч қурилмаси, ёпиқ кокпит ва автопилотли болидни ўйлаб топди.

Renault RS 2027 Vision Concept

Бу прототипнинг куч қурилмаси 1341 кучни беради. Унинг таркибига турбинали «олтилик», иккита электромотор ва KERS кинетик қувват рекуперация тизими киради.

Nio ES8

Бу автомобилни 1360 кучли Nio EP9 гиперкарини ўйлаб топган йигитлар ишлаб чиқишди. Бу сафар улар етти ўринли йўлтанламасни яратишди, у 2018 йилда ишлаб чиқарила бошланади.

Nio ES8

Беш ўринли йўлтанламасда алюминийли шасси ва кузов, олд ва орқа ўқларда электромоторлар ҳамда батерияларни тез алмаштириш тизими бор. Техник хусусиятлар ҳақида маълумот йўқ.

BMW 5-Seies Li

BMW янги «бешлиги» варианти Хитой учун махсус ишлаб чиқилди. Бу ғилдирак базаси 133 миллиметрга чўзилган модификация.

BMW 5-Seies Li

«Лимузин» учун товуш ўтказмаслик тизими яхшиланди, мультимедия тизимига эга мониторлар ўрнатилди, тирсак қўйилувчи жойга сенсорли планшет ва панорамали шиша том қўйилди. 

Chevrolet FNR-X Concept

Chevrolet концептуал йўлтанламаси фаол аэродинамика билан ажралиб туради. Улар орасида – спойлерлар жойлашуви, радиатор панжарасидаги тешикчалар ва дисклардаги қалқончалар ҳаракат режимига мос равишда созланади.

Chevrolet FNR-X Concept

Шунингдек машинада автопилот бор. У умумий фойдаланишдан ташқарида бўлган йўлларда ҳам ишлаши мумкин. Бундан ташқари, қўшимча реалликка эга тасвирни берувчи проекцион дисплей ҳам бор.

Qoros K-EV

Бу прототип Qoros компанияси томонидан Koenigsegg гиперкарлар ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда яратилди. Автомобиль асимметрик кузов (ҳайдовчи томонида битта эшик, йўловчи томонида эса – икки эшик ўрнатилган), карбонли монокок ва тўртта умумий қуввати 870 от кучи бўлган электромоторга эга.

Qoros K-EV

Машина «юзга» 2,7 сонияда чиқади. Максимал тезлик – соатига 260 километр. Юриш масофаси захираси 480 километрга тенг.