Марказий банк раис ўринбосари: Яқин келажакда ҳеч қандай янги банкноталар ишлаб чиқарилмайди

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 22077

Бугун, 21 апрель куни Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чораги натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу стратегиянинг натижаларига бағишланган илк тадбир ҳисобланади. Унда ўндан зиёд вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди. Дастлаб ҳар бир соҳа вакили ўз йўналиши бўйича амалга оширилган ишларга оид ҳисобот берди. Шундан кейин оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқитирган саволларга жавоб берилди. 

Жумладан, "Kun.uz" сайти мухбири тадбирда қатнашган Марказий банк раиси ўринбосари Шохруҳ Шоаҳмедовга банкноталар ҳақида савол билан мурожаат қилди: 

"Яқинда 10 000 сўмлик банкнота муомалага киритилди, ундан аввалги банкноталар эса, ҳаммага маълум - 5000 ва 1000 сўмлик. Менинг назаримда ва ўқувчиларимиз юбораётган мактубларга кўра, банкноталар орасидаги фарқ жуда катта. Бу жамоатчилик транспортлари ёки харидлар учун ҳисоблашишда аҳолига маълум бир қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис истиқболда 2000 ёки 3000 сўмлик банкноталарни ишлаб чиқариш режаси борми?" 

Саволга жавоб беришда банкноталар орасидаги фарқ ҳақиқатда катта эканлиги тан олинди. Бироқ улар ўзидан-ўзи эмас, махсус қарор асосида, тегишли вазирлик ва мутасадди ташкилотлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда чиқарилиши қайд этилди. "Одатда пул муомаласи тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир давлатда ўртача 6-9 тагача номинал айланишини кузатишимиз мумкин. Сиз айтаётган яқин келажакдаги режада ҳозирча 2000-3000 ёки 15 000 -20 000 сўмлик банкноталар ишлаб чиқариш режаси Марказий банкда мавжуд эмас", - дея жавоб берди Ш.Шоаҳмедов. 

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 82654 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43103 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17327 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 67581 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125694 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 678 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 539 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 1280 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 748 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 614 Жамият
Кўпроқ янгиликлар