Меҳнат миграцияси битими: Иш ҳақи, тиббий таъминот, бахтсиз ҳодиса туфайли товон пуллари

Ўзбекистон 21 Апрель 2017 12464

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи доирасида кўплаб давлатлараро ва ҳукуматлараро битим ва шартномалар имзоланганди. Уларнинг бири «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида» Битимдир. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ушбу битим бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тавсиф қилди.

Миграция агентлиги Россияга борувчи ишчиларни саралаб беради 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишга жойлаштиришга номзодларда рухсатнома (патент) олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар мавжуд бўлиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида уларнинг соғлиғи ҳолати назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишга жойлаштиришга номзодларни уларнинг халқаро ёки давлатлараро қидирувда эканлиги, шунингдек чиқишига тўсқинлик қилувчи бошқа сабаблар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерацияси ҳудудида ҳам жиноят деб тан олинадиган жинояти учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлигининг мавжудлиги бўйича текширади. 

Иш берувчи бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар, шу жумладан иш ҳақи, иш режими, таълим, касбий билимлар, кўникмалар, иш стажига бўлган малака талаблари, иш берувчи томонидан тақдим этиладиган қўшимча ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборотни ахборот-таҳлилий тизимда Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштиради.

Иш берувчининг меҳнаткаш-мигрантларни ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилишда иштирок этишининг мажбурий шартлари зарурий санитария-гигиена ва бошқа меъёрларга мувофиқ яшаш жойлари, меҳнатнинг хавфсиз шартлари ва меҳнатни қўриқлаш, шунингдек иш жойларида техника хавфсизлигини таъминлаш; Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам даражадан кам бўлмаган кафолатланган меҳнат ҳақи беришдир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш учун иш берувчи жўнатувчи ташкилот билан ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида шартнома тузади. Иш берувчи ва меҳнаткаш-мигрант Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига риоя қилишлари лозим. Меҳнаткаш-мигрантлар Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ дам олиш ҳуқуқига эга. Меҳнаткаш-мигрантлар иш берувчи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг расмий байрам кунларида меҳнат фаолиятидан озод қилинишлари мумкин.

Меҳнаткаш-мигрантларнинг Россия Федерацияси ҳудудидаги тиббий таъминоти Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Меҳнаткаш-мигрантларнинг даромадини солиққа тортиш Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган солиққа тортиш соҳасидаги халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Меҳнаткаш-мигрантлар Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Меҳнаткаш-мигрантлар Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ ижтимоий суғурта (мажбурий тиббий суғуртадан ташқари) ва пенсия таъминоти ҳуқуқига эга.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниш натижасида меҳнаткаш-мигрант вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда тегишли товон пули Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки иш берувчининг айби билан касб касаллигига чалиниш натижасида меҳнаткаш-мигрант вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда, иш берувчи меҳнаткаш-мигрантни Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёки жасадни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Меҳнаткаш-мигрант вафот этган тақдирда иш берувчи ўлим факти бўйича материалларни тақдим этган ҳолда бу ҳақда жўнатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилади.

Битим Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги меҳнат миграцияси жараёнларини қонуний оқимга солиш имкониятини яратади, иккала мамлакат фуқароларининг манфаатларига хизмат қилади, меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этади, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни кафолатлайди, шунингдек одам савдосининг ривожланишига сабаб бўладиган ноқонуний миграциянинг олдини олади.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 23383 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 62681 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 27375 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 67237 Спорт
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 888 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 2011 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 1127 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 2320 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 1050 Жаҳон
Трамп АҚШда араб мамлакатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи
23:56 / 23.06.2017 613 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар