Журналистика факультетида аудиовизуал медиа истиқболлари муҳокама қилинди

Жамият 21 Апрель 2017 1199

21 апрель куни соат 12:00да Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 3-қават мажлислар залида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети “Рақамли оммавий ахборот воситалари” кафедрасининг “Ўзбекистон телерадиожурналистикаси тараққиёти ва трансформация жараёнлари”  IV анъанавий Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Унда ЎзМУ журналистика факультети ва бошқа олий ўқув юртларининг турдош факультетлари профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканаллар раҳбарлари ва амалиётчи журналистлар иштирок этишди.  

Анжамунда қуйидаги мавзулардаги маърузалар тингланди:
- аудиовизуал журналистиканинг замонавий масалалари ва таълим жараёнида педагогик технологияларни қўллаш; 
- аудиовизуал журналистикада назарияси ва амалиёт тушунчасини ўзаро яқинлаштириш масалалари.
- аудиовизуал журналистика фанини ўқитиш муаммолари;
- аудиовизуал журналистика ва медиатаълим;
- аудиовизуал журналистика йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари. 

Анжуман доирасида илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Конференция дастуридан ўрин олган маърузалар орасидан энг яхшилари диплом билан тақдирланади.

Конференция доирасида кафедра аъзолари томонидан қуйидаги номинациялар  белгиланди:
1. Долзарб мавзу;
2. Энг яхши маъруза ва тақдимот;
3. Энг яхши илмий таҳлил;
4. Энг яхши нотиқ.

Шунингдек, конференция иштирокчилари учун рағбатлантирувчи сертификатлар ҳам тақдим этилди. 
Журналистика факультети “Рақамли оммавий ахборот воситалари” кафедраси Ўзбекистонда телерадиожурналистларини тайёрлайдиган етакчи илмий маскан ҳисобланиб, 2та фан доктори ва 5 та фан номзодлари бўлғуси журналистларга сабоқ бериб келмоқда. Сўнги йилларда кафедрада ёш кадрларга бўлган эътибор натижасида 2та ёш ўқитувчи ишга олинди. Кафедра ўз илмий салоҳиятини оширишда турдош оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. “Ўзбекистон телерадиожурналистикаси тараққиёти ва трансформация жараёнлари” анжумани ушбу ҳамкорлик натижасидир.  

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 101366 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 44178 Жамият
Савдо-саноат палатасининг собиқ раиси Лондонга жўнаб кетди
Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига зарар етказилса, унинг ўрни қандай қопланади?
Ўзбекистон Ўш шаҳрида мактаб қуриб беради
Швейцарияда Ўзбекистоннинг Каримова иши бўйича сўрови ўрганилмоқда
Ўзбекистон Хитойга янги элчи тайинлади
ЕИнинг шерик давлатлари Қримга қарши санкцияларни узайтирди
19:15 500 Жаҳон
Марғилонда “Водий ипаги – дунё нигоҳида” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди
19:13 281 Жамият
Кўпроқ янгиликлар