Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳамон «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Сити» туринликларга норасмий равишда Бонуччининг трансферини нархини маълум қилишларини сўраган. «Юве» душанба куни 30 ёшга тўладиган Бонуччининг трансферини 50 миллион фунтга (тахминан 58 миллион евро) баҳолаган. Бу ҳимоячи учун тўланадиган рекорд миқдордаги маблағ саналади.

Нашрнинг ишонч билан таъқидлашича, Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида энг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида айнан Бонуччига эътиборини қаратади. Жамоа марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш илинжида бўлиб турибди.