Исланд тили орол-давлатда овозли ёрдамчиларнинг кенг оммалашаётгани ва мамлакатнинг иқтисодий юксалиши туфайли йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

Гаплашадиган одамлар сони 330 минг деб ҳисоблаб келинадиган исланд тили туризмнинг ривожланиб бораётгани, таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳамда овоз билан бошқарилувчи «ақлли» ёрдамчилар пайдо бўлгани боис, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолмоқда, деб ёзади Associated Press агентлиги.

2008 йилги иқтисодий бўҳрондан кейин орол-давлат иқтисодиётига энг кўп даромадни бошқа мамлакатдан ташриф буюраётган сайёҳлар келтиришмоқда. Исландларнинг ўсиб келаётган ёш авлоди инглиз тили таъсирига тобора кўпроқ тушмоқда, дейди Исландия университети профессори Эйрикур Рогнвалдсон.

 

«Кундалик ҳаётда исланд тили нечоғлик фойдасиз бўлса, биз миллат сифатида бу тилдан воз кечиш остонасига шунчалик яқинмиз», — деган профессор.

Таълим жараёнида исланд адабиётига диққат-эътибор сусаймоқда. Маслаҳатчи Анна Йонсдоттирнинг сўзларига кўра, Исландиянинг кўплаб замонавий мактабларида болаларга Скандинавия афсоналарини ўқитиш мажбурланмаяпти, янгироқ асарлар билан талабалар университетларнинг юқори босқичларида танишишади. 

Исланд тилининг муаммосини техника тараққиёти ҳам кескин чуқурлаштирмоқда. Профессор Асгейр Жонсоннинг фикрича, овоз ёрдамида бошқариладиган замонавий қурилмаларнинг аксарияти инглиз тилидан фойдаланишни назарда тутади, исланд тилини рақамли кўринишда қабул қилишнинг ривожланиш даражаси жаҳонда энг пастларидан бири ҳисобланади.

«Овозли назорат билан музлатгичдан, интерактив роботлар ва шунга ўхшаш қурилмалардан фойдаланиш имокниятининг мавжуд эмаслиги яна бир йўқотилган кенглик ҳисобланади», — дейди профессор.

Худди шундай вазият Apple’нинг Siri каби виртуал овозли ёрдамчиларидан фойдаланишда кузатилмоқда, деб қайд этади Mashable. Пайдо бўлган вазиятни тузатиш йўлида ҳаракат қилаётган ягона компания ҳозир Amazon бўлиб турибди: Alexa рақамли ассистентини ишлаб чиқувчилари сервиснинг исланд тили билан ишлашини такомиллаштириш учун тилшунос излаётгани ҳақида эълон беришган.

Исланд тилининг рақамли кўринишда қабул қилинишида унинг жуда эскирганлиги ҳам халақит бермоқда. Исландиянинг қитъадан узоқ оролда жойлашганлигидан тил қадимги скандинавия тилига жуда яқинлиги сақлаб қолган, у икки минг йил аввал қандай ишлатилган бўлса шундай фойдаланилмоқда.

Исланд тилида янги сўзларни пайдо бўлиши ўзакларни қўшиш, керакли суффикслар ва артикллар жорий этиш билан юзага келган. Бунинг оқибатида исланд тилида Hundslappadrifa (Ҳундс-лаппад-рифа, «тинч шамол чоғида паға-паға қор ёғиши») каби сўзлар пайдо бўлган. 

Эйяфядлайёкюдл вулқонининг номи (Эйя-фядла-йёкюдл, сўзма-сўз таржима қилинса «оролдаги муз тоғи») — мураккаб исландча сўзлар ичида энг машҳури бўлса керак. 

Асгейр Жонсоннинг айтишича, бу амалиётнинг ҳозиргидек давом этиши Исландия учун фожиали оқибатларга олиб келади: уникал орол тилининг йўқолиши олим ва артистлар олдида айни пайтда мавжуд бўлиб турган чекловларни олиб ташлайди ва «ақлли бошлар»нинг инглиз тили метрополияларига кўчиб ўтишига сабаб бўлади.

Республика партиясининг аъзоси Свандис Сваварсдоттирнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати бутун бир мамлакатнинг маданий меросини ўртага тикишга ҳақи йўқ, вазият эса кечиктириб бўлмас чоралар кўришни тақозо этмоқда, акс ҳолда кеч бўлиши мумкин.

Исландия таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, расмий тилни замонавий рақамли соҳага жорий этиш учун миллиард крона (8,8 миллион доллар) талаб этилади. Gizmodo нашрининг ёзишича, «Кремний водийси»даги икки-уч нафар миллиардерлар ажратиши мумкин, чунки улар учун бу миқдордаги субсидиялар «писта пўчоқ» ҳисобланади.