КХДР Вонсан шаҳри порти жойлашган ҳудудда йирик артиллерия машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига асосланиб Ёнҳап агентлиги хабар берган.

Агентлик хабарига кўра, шу орқали армия ташкил этилганининг 85 йиллиги нишонланган. Машғулотларни мамлакат раҳбари Ким Чен Ин кузатиб боргани айтилган.

Корея ярим оролида шу йили КХДР томонидан олтинчи марта ядровий синов ўтказилиши режалаштирилгани тўғрисидаги хабарлар ортидан танг вазият юзага келди.

Шимолий Корея танглиги: АҚШ бу таҳдид олдида чорасизми?

Апрель ойи бошида КХДР баллистик ракеталар учирди. Шундан сўнг АҚШ Пхеньяннинг ҳаракатларига қарши кескин чоралар кўрилишини маълум қилди. Кўп ўтмасдан ҳудудга «Карл Винсон» атом авианосеци бошчилигидаги зарбдор гуруҳ йўлланди.

Бундан ташқари Вашингтон ва Сеул Шимолий Корея томондан зарба берилиши мумкинлигини важ қилиб, Жанубий Кореяда, Сеулдан 300 км узоқликда THAAD ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимини жойлаштирмоқда. 9 тагача гусеницали мобиль қурилма ва 72 та уриб туширувчи ракетадан иборат бўлган THAAD батареяси авваламбор Пхеньянни, қолаверса Россия ва Хитойни ҳам хавотирлантирмоқда. Бир қараганда, ракеталар унча кўп эмасга ўхшайди, унинг таъсир қилиш доираси 200 км дан ошмайди, бироқ бу тизим Шимолий Кореянинг Пентагоннинг Жанубий Кореядаги объектларига жавоб зарбаси самарасини камайтириши мумкин. THAAD тизими шунингдек кемаларга, авиацияга нишон координаталарини бериши мумкин ва моҳиятан, глобал РҚМ тизимининг бир қисми ҳисобланади. Шубҳасиз, бу тизим қаттиқ қўриқланади.

Шимолий Корея махсус операцияларни бажарувчи янги қўшинларини расман намойиш қилди