Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган кенг қамровли самарали тадбирлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Сирдарё ИИБ хабар берди.

2017 йилнинг 3 ойи давомида содир этилган жиноятлар 2016 йилнинг 3 ойи давомида содир этилган жиноятларга солиштириб таҳлил қилинганда, ўтган йилга нисбатан ижобий кўрсатгичга эришилганлиги маълум бўлган. Яъни, 2016 йилнинг 3 ойи давомида 776 та жиноят содир этилган бўлса, 2017 йилнинг 3 ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 623 та жиноят содир этилиб, 153 та кам жиноят содир этилган. Жиноятчиликни 19,7 фоиз камайишига эришилган.

Буни қуйидагилар мисолида кўришимиз мумкин:

Қотиллик жинояти 2016 йилда 12 та, 2017 йилда 7 та, яъни, ўтган йилга нисбатан 5 та кам ҳолатга эга. Жиноятни 41,7 фоиз камайишига эришилган, ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш жинояти 2016 йилда 5 та, 2017 йилда 1 та, яъни, ўтган йилга нисбатан 4 та кам жиноят содир этилган. Босқинчилик жинояти 2016 йилда 5 та, 2017 йилда 1 та, яъни, ўтган йилга нисбатан 4 та кам жиноят содир этилган. Талончилик жинояти 2016 йилда 9 та, 2017 йилда 2, ўғирлик жинояти 2016 йилда 224 та, 2017 йилда 190 та, безорилик жинояти 2016 йилда 13 та, 2017 йилда 6 та, яъни, ўтган йилга нисбатан 7 та кам жиноят содир этилган.