Apple 2017 йилда iPhone 7s ва 7s Plus смартфонларини ишлаб чиқармайди, уларнинг ўрнига iPhone 8 ва iPhone 8 Plus қурилмалари намойиши кутилмоқда. Micgadget нашри Foxconn заводидаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, Хитойдаги Foxconn заводлари икки янги смартфонга буюртма олган - iPhone 8 ва iPhone 8 Plus. iPhone 7s ва 7s Plus қурилмалари ҳақида эса ҳеч қандай гап йўқ, ҳар ҳолда ҳозир ҳеч ким уларни ишлаб чиқармаяпти ва яқин келажакда ҳам бундай режа йўқ. 

Янги флагманнинг эҳтиёт қисмлари июнь ойидаёқ Хитойга етказилади. Маълумотларга кўра, iPhone 8 ҳам, iPhone 8 Plus ҳам икки камерага эга бўлади.