2017 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг ўз дипломатик миссясини якунлаётган Фавқулодда ва мухтор элчиси Штефан Клотзлини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Суҳбат давомида элчининг мамлакатимиздаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олиб борган фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди.

Вазир Швейцария элчисига икки томон ҳамкорлигини кенгайтиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди.

Ўз навбатида Штефан Клотзли Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.