Маълумки, онлайн таълим, яъни масофавий ўқиш, ҳозирги кунда дунё бўйлаб кескин ривожланмоқда ва баъзи давлатларда кундалик ҳолатга айланиб улгурди. Шу ўринда, юртимизда ҳам онлайн таълим олиш кун сайин ривожланиб бормоқда. Юртимиз ёшларининг масофавий таълимга талаб ва қизиқишларини ҳисобга олиб, prep.uz жамоаси ўз сайти орқали Ўзбекистон ўқувчи ёшлари учун инновацион таълим турини тақдим этишини ўзига асосий мақсад қилиб олди.

Шу ниятда, prep.uz жамоаси юртимиздаги энг малакали ўқитувчилар билан ҳамкорликда Ўзбекистон абитуриентлари учун махсус дастур яратишди. Ушбу дастур ўзида нафақат видеодарслар, балки маъруза матнлари, мавзулаштирилган тестлар, вариант тестлар ва уларга изоҳли жавобларни ҳам ўзида жамлаган. Ўқитувчилар томонидан абитуриентлар мавзуларни осон ўзлаштиришлари учун янги ўқитиш усуллари қўлланилди.

Барча дарслар prep.uz​ сайтига жойлаштирилган бўлиб, юртимиз ёшлари ушбу сайтга кириб, рўйхатдан ўтиш орқали юртимизнинг энг малакали ўқитувчилари томонидан тайёрланган дарсларни кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари, абитуриентлар ҳар ҳафта юртимизнинг етакчи устозларидан янги 36 талик вариант тестлар орқали ўз билимларини текширган ҳолда, кириш имтиҳонларига тайёргарлик даражаларини билиб олишлари мумкин.

prep.uz​ да ўқувчилар нафақат устозлар, балки бошқа абитуриентлар билан мулоқотда бўлиш, ўз фикрларини билдириш, ўзларининг хоҳиш ва талабларига кўра тестлар яратилишида ўз таклифларини беришлари мумкин.

Бундай инновацион таълимга қизиққан ўқитувчиларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз. Ҳамкорликка қизиққан ўқитувчилар +998 90 174 85 87 рақамига боғланишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида