«Казинформ» ахборот агентлиги қозоғистонлик соғлиқни сақлаш соҳасидаги таниқли мутахассис Алмаз Шарман билан суҳбатлашди. Унда мамлакатда мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимини жорий этиш масаласи бўйича фикр алмашилди. 

Шарманнинг сўзларига кўра, айни дамда соғлиқни сақлаш тизимида бунга талаб бор. Ҳозирги кунда тиббий хизматларга тўловни амалга ошириш бўйича марказлашган тизим яратилган. Ундан ташқари қайд этилишича, Қозоғистонда айни кунда хусусий тиббиёт тизими ҳақиқатдан ҳам ишламоқда экан. 

Мамлакатда бундай ислоҳотни жорий этишга ҳали эрта эмасмикан, деган жавобга Шарман шундай жавоб қайтарган: “Мен ҳали вақтли, деб ўйламайман. Асбоб-анжомлар ва дори-дармонлар бор. Қарор ва ислоҳотни жорий этиш ўз вақтида қилинди. Ҳозир шунчаки бизнес-жараёнларни тўғри йўлга солиш лозим”.

Шунингдек, унинг фикрича, Германия давлатида тиббий суғурта анчадан бери бор ва анча самаралидир. АҚШда ҳам давлат суғуртаси қайсидир маънода ишлайди. Қўшма Штатлардаги тиббий суғурта соҳасидаги федерал дастурлардан бири «Medicare» фақатгина кекса ёшли аҳоли учун режалаштирилганди, бироқ айни дамда Америкада айнан кекса ёшлилар фоизи кўпайган.

Шарманнинг айтишига кўра, Қозоғистонда бу тизим тўлақонли ишлаши учун камида 10 йил вақт талаб этилади. Тиббий ташкилотлар тизимга тайёр, бироқ маблағ йиғиш масаласи – бу аста-секинлик билан ривожланувчи жараёдир. Бирданига ҳаммадан пул олишнинг уддасидан чиқиб бўлмайди, ҳамда бу ерда давлат қалқон ролини ўйнаши керак. Кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмида кўп нарса аввалига давлат томонидан қопланади. Бу босқичма-босқич жараён бўлиб, шошилиш керак эмас экан. Унинг сўзларига кўра, масалан, ҳозир кўпчилик тиббий ташкилотни эркин ташлаш ҳуқуқи ҳақида билмайди. Шунинг учун аста-секинлик билан жорий этиб бориш ва кишиларга тушунтириш муҳим ўрин тутади: улар қандай ҳуқуққа эга, нима суғурта билан қопланади, нимани кафолатланган ҳажм доирасида олиш мумкин в.ҳ.

Қайд этилишича, бу жараён тўғри ишлаши учун биринчи навбатда, тиббий хизмат етказиб берувчиларнинг барчасига, ҳам давлат ташкилотларига, ҳам хусусийларга бир хил ҳуқуқ бериш керак. Бу жуда муҳим, сабаби бозор ва рақобат ўз ўрнига эга. Шунинг учун механизмни максимал даражада эркинлаштириш лозим. 

Айтилишича, тизимдаги мураккаб жиҳатлардан бири – маблағ йиғишдир, масалан, иш берувчига меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан 2 фоиз бериш ҳам анча қийин вазифа, сабаби инқироз шароитида барча пулни иқтисод қилиш ҳаракатида. Кўпчилик ўз даромадини яшириши мумкин, шунингдек, маошларнинг конвертларда берилишини истисно этиш керак эмас. Плюс томони эса – соғлиқни сақлаш тизимига кўпроқ маблағ кела бошлайди, ҳамда истеъмолчи кўпроқ ресурсларни кўради, бу эса жуда муҳим. 

Унинг сўзларига кўра, кўплаб давлатларда «шифокорларга пора бериш» тушунчаси – бу нонсенс. Албатта, шифокорлар яхши даромад топиши учун шароит яратиш кераклигини тушуниш муҳим, яхши шифокорлар яхши ҳақ олиши керак. 

Бундан ташқари, қайд этилишича, Қозоғистонда ижтимоий тиббий суғурта Фонди билан шартнома имзоламаган клиника ёки шифокорлар даромаддан маҳрум бўлишади. Бу ерда тизимни тўғри йўлга қўйиш лозим, шунда давлат ташкилотларига ҳам, хусусийларга ҳам мажбурий тиббий суғурта доирасида хизмат кўрсатиш анча қулай ва фойдали бўлади.