Technobuffalo.com интернет сайти LG G6’нинг янги кичрайтирилган нусхаси ҳақида илк тафсилотларни тақдим этди.

Маълум бўлишича, LG G6 Mini 5,4 дюймли экранга эга бўлади, у LG G6 каби – 18:9 томонлар нисбатига эга. Янги смартфон расман қачон чиқарилиши номаълум.

@TheAndroidSoul

Февралда компания иккита янги савдо маркаси: LG G6 Mini ва LG G6 Lite’ни рўйхатдан ўтказди. Бу эса LG G6’нинг кичрайтирилган нусхаси чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, LG 2014 йилда ҳам кичик моделлардан бирини тақдим этганди – ўшанда G2 mini смартфони тақдим этилган.

@TechnoBuffalo