Ҳаётини акулаларга қарши курашишга бағишлаган франциялик қутқарувчи Ҳинд океани ҳудудида, Реюньон оролида денгиз йиртқичи ҳужумига учради.

Daily Mail хабарига кўра, йўлбарс акула у сёрфинг билан шуғулланаётган вақтида ҳамла қилган. Йиртқич қутқарувчининг бел қисмидан тишлаган, олинган жароҳат туфайли йигит бир соат ичида жон берган.

У Shark Watch Patrol ташкилоти фаоли бўлиб, одамларга акулалар ҳужумидан сақланишга кўмак кўрсатиб келарди. У ушбу йиртқичлар ҳаётига қизиққан ва ижтимоий тармоқларга уларнинг турли суратларини жойлаган.

Францияга тегишли ҳисобланадиган Реюньон ороли дунёдаги энг хавфли дам олиш масканларидан ҳисобланади. Бу ерда охирги 6 йил ичида 20дан ортиқ акуланинг инсонга ҳужуми рўй берган ва 10 киши ҳалок бўлган.