Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги Кулгам округида номаълум кимсалар ҳукумат банкининг инкассаторлик машинасига ҳужум қилдилар. Оқибатда 5 нафар полициячи ва 2 қўриқчи ҳалок бўлган. 

Hindustan Times нашрининг маълум қилишича, босқинчилар қурбонларни машинадан ташқарига чиқариб, уларни ўлдириб, фургондаги пулларни олиб қочишган. 

Таъкидланишича, машина банкнинг штат пойтахти Сринагардан 70 км узоқликда жойлашган қишлоқдаги бўлимига пуллар олиб кетаётган бўлган.