Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиника шифокори Сапарбаева Муяссарнинг оиласида уч нафар эгизак туғилди. 

Kruz.uz’нинг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси кенгаши маълумотига асосан хабар беришича, уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари берилди. 

Шу муносабат билан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан уларга совғалар топширилди.