Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг жой­лардаги тизимлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни тезкорлик билан очишда барча ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўз натижасини бермоқда.

2017 йилнинг тўрт ойи давомида профилактик тадбирлар ўтказилиши натижасида барча йўналишларда содир этилган жиноятлар сони 1653 тадан 1601 тага, яъни 52 тага, оғир турдаги жиноятлар 179 тадан 177 тага, ўта оғир турдаги жиноятлар 74 тадан 71 тага, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 73 тадан 69 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 34 тадан 30 тага, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 203 тадан 186 тага, маст холда содир этилган жиноятлар 43 тадан 32 тага, гуруҳлар таркибида содир этилган жиноятлар 284 тадан 181 тага, яъни 103 тага, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 63 тадан 61 тага камайишига эришилди.

Жумладан, оғир тан жароҳати етказиш, товламачилик транспорт воситасини олиб қочиш, гиёҳвандлик моддаларни ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳам озайган. Фирибгарлик ҳамда безорилик каби жиноятларини ортиб кетишига йўл қўйилмади.

Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати